«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 21:46
ЎЗO‘Z

Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди

21 ноя, 21:30 2 545 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди Фото: ABC News
Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ давлат раҳбари Дональд Трамп Америкада 2020 йилда ўтадиган президентлик сайловларида демократлар вакили Жозеф Байденнинг ғалаба қозонишига ҳар томонлама тўсқинлик қилади. Бу ҳақда АҚШ собиқ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўзи ABC News каналига берган интервьюсида маълум қилган.

Байденнинг сўзларига кўра, унинг бундай хулосага келишига Трампга эълон қилинган импичмент жараёнининг бориши ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳам унинг президентликка сайланишига қарши эканлиги сабаб бўлган.

«Биринчидан, Дональд Трамп менинг демократлар вакили сифатида президентлик сайловларида иштирок этишимни истамаслигини тушундим. Бу яққол билиниб турибди. Иккинчидан, Владимир Путин ҳам менинг президент бўлишимга қарши», — дея таъкидлаган Байден.

Трампга импичмент эълон қилиш жараёни 24 сентябрда бошланган. Ушбу ҳаракатнинг бошланишига АҚШ президентининг Украина давлат раҳбари Владимир Зеленский билан телефон суҳбати давомида унга босим ўтказгани сабаб бўлган. Демократларнинг фикрича, суҳбат давомида Трамп Зеленскийдан Жозеф Байденнинг ўғли Ҳантер Байденнинг коррупцияга алоқадорлиги юзасидан тергов ўтказишини талаб қилган. Кейинроқ Оқ уй томонидан суҳбатнинг стенограммаси эълон қилинган. Ноябрь бошида АҚШ конгрессида импичмент юзасидан очиқ эшитувлар бошланган.

20 ноябрдаги эшитувда АҚШ подполковниги Александр Виндман Украина хавфсизлик кенгаши котиби Александр Данилюкнинг унга мамлакат мудофаа вазири лавозимини таклиф этганини маълум қилган, Данилюк эса бу шунчаки ҳазил бўлганлигини билдиргани ҳақида хабар берилганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенат Трампнинг импичментига қарши овоз берди. Президент ўз лавозимида қолди 06 фев, 09:30
  • Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди 10 окт, 06:00
  • Трамп демократлар бошлаган импичмент жараёнини давлат тўнтариши деб атади 02 окт, 17:43
  • Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди 26 сен, 10:42
  • Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди 23 сен, 06:00
  • Байден: Трампга ядровий арсенални ишониб бўлмайди 02 сен, 14:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 0
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 0
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 1
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 0
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 1
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 5
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 42
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 107
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 120
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 122
  • Неймар Месси билан эмас, Роналду билан ўйнашни орзу қиляпти 12 мая, 16:50 315
  • 1 сентябрга қадар тун-у кун ишлайдиган савдо-кўнгилочар кўчалар пайдо бўлади 12 мая, 16:16 298
  • Бўлимлар