«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:54
ЎЗO‘Z

Хритик Рошан нега оиласи билан ажрашган?

20 ноя, 07:02 8 026 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хритик Рошан нега оиласи билан ажрашган? Болливуднинг машҳур юлдузларидан бири бўлган Хритик Рошан ўз рафиқаси Суссанна Хон билан ажрашгани кўпчилик мухлисларимизга маълумдир. Уларнинг муҳаббати анча йиллик тарихга эга бўлиб, иккала ёш бир-бирларини ёшликдан севиб келишган. Улғайгандан кейинги тўрт йиллик давом этган ишқий муносабатлари охири никоҳ билан якунланди. Хритик Рошан ва Суссанна Хонларнинг тўйи 2000 йил бўлиб ўтган. Уларнинг оиласида икки ўғил фарзанд дунёга келган. Уларнинг исми Хреҳаан ва Ҳридҳаан. 2013 йилда ушбу жуфтлик орасида муаммолар вужудга келган ва 2014 йилда улар ажрашиб кетишган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, оиланинг бузилишига сабаб Хритик Рошаннинг садоқатсизлиги бўлган. Негаки, актёр ва унинг кинодаги партнёрлари ўртасида юзага келган муносабатлар ҳамиша одамлар оғзида бўлган. 2001 йилги Карина Капур билан бўлган ижодий шериклигидан кейин улар ўртасида илиқ муносабатлар уйғонган ҳамда 2003 йилда суратга олинган Маин Прем Ки Дивани Хун фильмидан сўнг муносабатлари янада жиддий тус олган.

Бироқ бу муносабатларнинг давом этишини иккала ижодкорнинг ҳам оналари хоҳлашмаган. Шу билан улар бир-бирларидан узоқлашишган. 2010 йилда Китес фильмининг суратга олиш жараёнида мексикалик актриса Барбара Мори ва Хритик Рошан ўрталарида алоқалар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Унинг Барбара билан муносабатлари Хритикнинг турмушида сезиларли муаммоларни юзага келтирган ва айтишларича, Суссанна уйидан кетиб, ота-онаси билан яшай бошлаган.

Суссаннанинг гиёҳванд моддаларга ружу қўйгани ҳақида турли хил хабарлар тарқалган ва бир нечта жамоат йиғинларида унинг гиёҳванд модда истеъмол қилганига гувоҳ бўлишган. Маълумотларга кўра, Аржун Рампал ва Суссаннанинг ўрталарида дўстлик муносабатлари бўлиб, унинг бу йўлга киришида ҳам Рампалнинг таъсири бўлган.

Хритикнинг ажрашиш қарорига келишининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шудир. Ана шундай тушунмовчиликларга қарамай, бугунги кунда Хритик Рошан ва Суссанна Хон ўртасида самимий дўстлик сақланиб қолган. Улар фарзандларининг бахти учун доимо масъулиятли ота-она вазифасини бажариб келишмоқда.
Хритик Рошан, Суссанна, Хреҳаан ва Ҳридҳаан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 317
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 317
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 383
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 121
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 462
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар