«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2020, 18:47
ЎЗO‘Z

Россияда ўзбекистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкалари сони ошди

09 ноя, 16:21 845 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда ўзбекистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкалари сони ошди Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқаролари учун очилган сайлов участкалари фаолияти ҳақида сўз борди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Россияда тузилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва у ердаги ўзбекистонликларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ахборот берган.

Хусусан, бугун Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда ташкил этилган сайлов участкалари сони олдинги 2016 йилги сайловлардагидан 5 тага кўпайиб, 7 тага етган. Улар Россиянинг Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон, Қозон ҳамда Москва шаҳарларида жойлашган.

Мажлисда, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлими ахбороти тингланган. Самарқанддаги сайловга доир барча тадбирларни ёритиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 41 нафар вилоят ва республика ОАВ, интернет сайтлари ходимлари аккредитасиядан ўтказилганлиги айтилган.

Вилоят ахборотида таъкидланишича, шу кунларда вилоят телевидениеси орқали ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари вилоят сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри эфир ташкил этилиб, аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилмоқда. Бундан ташқари, босма матбуот ва интернет сайтларида сайловга оид 614 та мақола, шарҳ ва хабарлар эълон қилинган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистонда сайлов комиссияси аъзолари ўғирлаб кетилди 30 сен, 09:40
  • Туркияда сайлов бошланди 24 июн, 11:02
  • Путин Россия президентлигига қайта сайлана олмаслиги мумкин… 05 янв, 15:39
  • Қирғизистонда сайлов якунланди: Дастлабки натижалар маълум 15 окт, 22:05
  • Каталониядаги барча сайлов участкалари овоз бериш учун очилди 01 окт, 11:41
  • Бугун Туркманистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда 12 фев, 16:59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қандли диабет билан оғриб келган аёл коронавирусдан вафот этди 11 июл, 18:30 0
  • Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 4800дан ошди 11 июл, 18:17 0
  • Мирободда 170 млн. сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди 11 июл, 18:03 0
  • Тошкентда 2 кг симоб моддасини сотаётган фуқаро тўхтатиб қолинди 11 июл, 17:47 67
  • «Эркакобод». Исломда аёлнинг ўрни, феминизм ва қулдорлик ҳақида 11 июл, 17:25 114
  • Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди 11 июл, 17:09 113
  • Ошхона пичоқлари деб кўрсатилган товарлар аслида нима эди? 11 июл, 16:53 279
  • Тошкентда «Ласетти» автомашинаси Бўрижар каналига тушиб кетди (фото) 11 июл, 16:33 176
  • Ўзбекистон ва Арканзас штати ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади 11 июл, 16:11 129
  • Ҳиндистонда бриллиантлар билан безатилган ҳимоя ниқоблари сотувга чиқди 11 июл, 15:47 267
  • Сочи: черкесларнинг талабига биноан "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлиги бузиб ташланди 11 июл, 15:25 427
  • Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди 11 июл, 15:00 964
  • Бўлимлар