«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:20
ЎЗO‘Z

МИБ ташаббуси кенг қулоч ёймоқда: Наманганда 50 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорликлари тўлаб берилди

09 ноя, 16:45 2 967 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ ташаббуси кенг қулоч ёймоқда: Наманганда 50 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг қарздорликлари тўлаб берилди Хакимбой Сўфиев Наманган шаҳрининг Мажнунтол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Хонадоннинг фойдаланилган электр энергиясидан 410 минг сўм қарздорлиги бор. Боз устига берилган қарздорлик эвазига берилган талабномадаги тўловни амалга оширилмагани учун тармоқдан вақтинча ажратилган ва қайта улов учун 446 минг сўм жарима ҳам бор эди.

Ҳудудга бириктирилган давлат инспекторининг таъкидлашича ушбу оила эҳтиёжмандлиги учун қарздорлик тўпланиб қолган. Куни кеча Бюронинг ташаббуси билан амалга оширилаётган саховат тадбирлари хонадон эгаларини хурсанд қилди. Айнан қарздорлик маҳаллада яшовчи тадбиркор томонидан тўлаб берилди.

- Бюронинг Наманган шаҳар бўлимига катта раҳмат дейди, фуқаро Хакимбой Сўфиев. 5 ноябрь куни хонадонимизга келиб қарздорлик бартараф этилгани ҳақидаги тўлов квитанциясини тақдим этишгани оиламизни хурсанд қилди.
Дарҳақиқат Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан амалга оширилаётган бундай мазмундаги тадбирлар боис кўплаб эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан бўлган қарздорликлари тўлаб берилмоқда.

Учқўрғон туманининг Шолдирама маҳалласида яшовчи Холисхон Валиеванинг ҳам электр энергиясидан 350 минг сўм қарздорлиги бор эди. Худудга бириктирилган давлат инспекторининг маҳалла фаоллари билан олиб борган ҳамкорлиги самара бериб, ушбу оиланинг ҳам қарздорлиги тўлаб берилди. Шунингдек туманнинг Қозоқовул маҳалласида истиқомат қилувчи Соҳибовлар хонадонининг ҳам электр энергиясидан бўлган 520 минг сўм қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида тўлаб берилди.

- Бюронинг Учқўрғон туманида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатлари шакллантирилди, - дейди бўлим бошлиғининг ўринбосари Нозимжон Идрисов. Ушбу оилаларнинг тўпланиб қолган қарздорликларини бартараф этиш бўйича олиб бораётган тушунтиришларимиз самара бермоқда. Биргина, шу кунга қадар 7 нафар оиланинг қарздорлиги тўлаб берилди.

Умуман олганда, 10 кун мобайнида вилоят бўйича 53 нафар эҳтиёжмнд оилаларнинг 30 млн сўмдан ортиқ қарздорликлари тўлиқ тўлаб берилди.
Бюро ташаббуси билан амалга оширилаётган бундай саховат тадбирлари Наманган вилоятида ҳам кенг қулоч ёймоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар