«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2020, 18:10
ЎЗO‘Z

2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради

09 ноя, 17:10 1 248 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020-йил 1-январдан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўловлар тизими ўзгаради Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2020-йил 1-январдан бошлаб марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир куни учун иситилаётган 1 квадрат метр ҳисобидан келиб чиқиб тўлаш тизимига ўтказилади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифларни шакллантириш ва белгилашда иссиқлик таъминоти корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иссиқлик энергияси таннархини пасайтириш ҳисобига улар томонидан кўрсатадиган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобга олинади.

Қарор лойиҳасида таъкидланишича, аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида келиб чиқадиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент қарори: Иссиқлик таъминоти учун тўлов янги тизимга ўтказилади 03 дек, 10:15
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти билан французлар шуғулланади 25 сен, 07:40
  • Вазир изоҳ берди: Иситиш тизими учун тўловлар нега йил бўйи амалга оширилади? 16 июл, 22:50
  • 1 июлгача совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади 17 апр, 23:17
  • Тошкентда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи яна ошади 26 ноя, 12:33
  • Уй жой олди-сотдисига доир муҳим қарор қабул қилинди 12 апр, 14:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда 2 кг симоб моддасини сотаётган фуқаро тўхтатиб қолинди 11 июл, 17:47 67
  • «Эркакобод». Исломда аёлнинг ўрни, феминизм ва қулдорлик ҳақида 11 июл, 17:25 112
  • Божхоначилар “гашиш”ни пулламоқчи бўлган шахсни қўлга олишди 11 июл, 17:09 113
  • Ошхона пичоқлари деб кўрсатилган товарлар аслида нима эди? 11 июл, 16:53 279
  • Тошкентда «Ласетти» автомашинаси Бўрижар каналига тушиб кетди (фото) 11 июл, 16:33 176
  • Ўзбекистон ва Арканзас штати ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади 11 июл, 16:11 129
  • Ҳиндистонда бриллиантлар билан безатилган ҳимоя ниқоблари сотувга чиқди 11 июл, 15:47 266
  • Сочи: черкесларнинг талабига биноан "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлиги бузиб ташланди 11 июл, 15:25 427
  • Комил Алламжонов коронавирусга чалинганини маълум қилди 11 июл, 15:00 963
  • Карантин даврида муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш учун 20 млрд сўм ажратилди 11 июл, 14:36 270
  • Сартарошхоналар яна ёпилади, дам олиш кунлари стикерсиз автомобиллар ҳаракати бутунлай тўхтатилади 11 июл, 14:12 489
  • Трамп мактабларни очишни талаб қилди — акс ҳолда пул берилмайди 11 июл, 13:48 485
  • Бўлимлар