«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2020, 09:26
ЎЗO‘Z

Дунёдаги миллиардерларнинг умумий бойлиги бир йил ичида 388 млрд долларга камайди

09 ноя, 06:00 837 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги миллиардерларнинг умумий бойлиги бир йил ичида 388 млрд долларга камайди Фото: Антон Новодережкин / ТАСС
2018 йилда дунёда доллардаги миллиардерлар сони 2101 нафарни, яъни 2017 йилгига нисбатан 57 нафар камроқни ташкил қилди. Уларнинг умумий бойлиги ҳам 388 млрд долларга камайиб, 8,5 трлн долларни ташкил қилган. Бундай маълумотлар PwC халқаро консалтинг компанияси ва Швейцариянинг UBS банки экспертлари томонидан тайёрланган анъанавий ҳисоботда келтирилган.

Таҳлилчилар бундай салбий натижага “кучли доллар” ва “бозорлар беқарорлиги” сабаб бўлганини айтишган. Барча миллиардерларнинг 233 нафарини аёллар ташкил қилиб, уларнинг сони 5 йил ичида 46 фоизга кўпайган.

Осиёда миллиардерлар сони 5 йиллик ўсишдан кейин биринчи марта камайган бўлса, АҚШда эса аксинча кўпайган. Осиё-Тинч океанида миллиардерлар сони 2017 йилга нисбатан 7,4 фоизга камайган, аммо умумий ҳисобда ушбу минтақада улар энг кўпни ташкил қилган – 754 киши. Бу борада 2-ўринда Шимолий ва Жанубий Америка бўлиб, ушбу минтақада миллиардерлар 749 нафарни (ўсиш 4,8 фоиз) ташкил қилган. Европалик миллиардерлар сони эса 4,9 фоизга камайиб, 598 нафарни ташкил қилган.

Давлатлар бўйича олинадиган бўлса, АҚШда бир йил ичида миллиардерлар сони 22 нафарга, уларнинг умумий бойлиги эса 14,3 млрд долларга кўпайиб, 3,111 трлн долларга етган.

Хитойда эса, аксинча, 2018 йилда 48 киши миллиардерлар қаторини тарк этиб, уларнинг умумий сони 325 нафарни, умумий бойлиги эса 982,4 млрд долларни ташкил қилган.

Германияда 114 миллиардер бор бўлиб, уларнинг бойлиги 500,9 млрд долларни ташкил қилган.
Россияда эса миллиардерлар сони бир йилда 3 нафарга камайиб, 98 нафарни, уларнинг умумий бойлиги эса 421 млрд долларни ташкил қилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик 16 миллиардер бир ой ичида 8 млрд доллар йўқотди 04 фев, 14:32
  • Дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйдими? 14 ноя, 12:13
  • Дунёдаги миллиардерлар сони 10 йил ичида 2 баробарга кўпайган 21 янв, 10:53
  • Дунёнинг энг бадавлат одамларининг умумий бойлиги ҳисоблаб чиқилди 27 окт, 12:27
  • Энг кўп мультимиллионерлар яшовчи шаҳар номи эълон қилинди 07 сен, 07:31
  • 2017 йилда миллиардерлар 437 нафарга кўпайди 28 фев, 20:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши воситанинг клиник синовларини ўтказишни режалаштирмоқда 13 июл, 07:55 21
  • Абхишек Баччан кетидан рафиқаси Айшвария Рай ва қизида ҳам коронавирус борлиги аниқланди 13 июл, 07:26 155
  • Голливуд фильмларида суратга тушишни рад этган Болливуд юлдузлари 13 июл, 06:56 137
  • «Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида 13 июл, 06:28 358
  • Нюрбургринг трассаси рекордчиси Gumpert Apollo яна сотувга қўйилди 13 июл, 06:00 105
  • Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди 13 июл, 00:43 428
  • 30 кишилик тўй таассуротлари: янги келин олган оила хонадонига ташриф 13 июл, 00:23 569
  • Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман" 13 июл, 00:18 309
  • Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" 13 июл, 00:16 227
  • Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...” 13 июл, 00:13 276
  • Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди 13 июл, 00:09 193
  • Суперлига. "Сурхон" Андижонда ғалабага эришди 13 июл, 00:05 224
  • Бўлимлар