«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2020, 10:05
ЎЗO‘Z

Зоир Мирзаев раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди

08 ноя, 23:11 2 787 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зоир Мирзаев раҳбарлардан мажбурий тарзда кредит олишни талаб қилди Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги бошқармаларда фаолият кўрсатаётган деҳқонободлик раҳбарларга ўзи туғилиб ўсган қишлоқда кутубхона қуриш талабини қўйди. Бу ҳақда ҳокимнинг Деҳқонободга ташрифи чоғида маълум қилинди, деб ёзади Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

— Бугунги кунда вилоятдаги катта бошқармада фаолият юритяпсиз, бу қувонарли, аммо туман учун — туғилиб ўсган қишлоғингиз учун нимадир қилдингизми, – дея савол берди вилоят ҳокими раҳбарларга қарата. – Кутубхонани қаердандир ўғирлаб келинган пулга эмас, ўз номингизга олинган кредит маблағи эвазига қурасиз, кутубхона учун банкдан номингизга кредит олинган ёки олинмаганлиги билан шахсан ўзим қизиқаман, — деган вилоят раҳбари.

Йиғилишда, шунингдек вилоятдаги 16 та тижорат банкларига деҳқонободлик тадбиркорларни топиб, туман учун эсда қоларли иш қилиш талаби ҳам қўйилди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг қўшимча қилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг вилоят филиали тумандаги боғчалар учун артизан ковлаб, сув чиқариб бериш масъулиятини ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда республикамиз тижорат банкларида йиллик ўртача 30 %дан кредит маблағлари берилмоқда.

Вилоят ҳокими вилоятнинг чекка қишлоқларида қуриладиган кутубхона ўзининг харажатлари, жумладан электр тўлови, мол-мулк солиғи, ер солиғидан ташқари йилига 30 %лик банк кредитини ҳам қоплаши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмикан? Кутубхонани қурдирган давлат амалдори ушбу тўлов ва харажатларни қоплаш учун кутубхонани пулли қиладими ёки халқ учун бепул қилинадиган кутубхонанинг харажатлари амалдорнинг пешона териси билан топилган ойлик маоши ҳисобидан қопланадими? Хабарда бу саволларга аниқлик киритилмаган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда аудиоси тарқаб кетган ҳоким ишдан олинди 04 мар, 14:03
  • Миришкор ҳокими маҳалла раисларидан узр сўради 04 мар, 12:20
  • Зойир Мирзаев: «Миришкорнинг зўравон ҳокими вилоят номига доғ туширди» 03 мар, 15:33
  • Миришкор ҳокими маҳалла раисларини сўкди: Вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди 02 мар, 19:36
  • Фарғонада уч туман ҳокими вазифасидан озод этилди 09 фев, 12:10
  • Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди» 05 янв, 22:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Депутат Мақсуда Ворисова карантин чоралари кучайтирилишида фуқароларни айблади 13 июл, 09:55 26
  • Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди 13 июл, 09:34 72
  • Майкл Жексон кундалигидан махфий қайдлар эълон қилинди 13 июл, 09:11 117
  • Ҳуқуқшунос: «Жарқўрғон воқеаси қаҳрамонлари кечирим билан қутулмаслиги керак» 13 июл, 08:48 232
  • Олим коронавирус мутация қилгани сабабли унинг юқувчанлиги 30 фоизга ортганини маълум қилди 13 июл, 08:22 274
  • Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирусга қарши воситанинг клиник синовларини ўтказишни режалаштирмоқда 13 июл, 07:55 403
  • Абхишек Баччан кетидан рафиқаси Айшвария Рай ва қизида ҳам коронавирус борлиги аниқланди 13 июл, 07:26 423
  • Голливуд фильмларида суратга тушишни рад этган Болливуд юлдузлари 13 июл, 06:56 317
  • «Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида 13 июл, 06:28 596
  • Нюрбургринг трассаси рекордчиси Gumpert Apollo яна сотувга қўйилди 13 июл, 06:00 152
  • Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди 13 июл, 00:43 588
  • 30 кишилик тўй таассуротлари: янги келин олган оила хонадонига ташриф 13 июл, 00:23 797
  • Бўлимлар