«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:42
ЎЗO‘Z

Семизлик - касалликми ёки физиологик жараён?

08 ноя, 14:30 7 540 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Семизлик - касалликми ёки физиологик жараён? Инсон организми мураккаб жараён эканлиги ҳаммамизга маълум. Ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бу-семизлик. Семизлик-касалликми ёки физиологик жараён? Бугунги мақоламиз шу ҳақида.
СEМИЗЛИК - бу организмда моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида келиб чиқадиган касаллик ҳисобланади ва бунинг оқибатида ҳар бир инсон органи ўз функциясини яхши бажара олмайди. Бунинг натижасида кўплаб касалликлар организмда вужудга келиши мумкин. Бунинг асосий сабаблари нимада?

Биринчидан, инсон организми яшаши учун унга етарли миқдорда озуқа керак бўлади. Бу албатта ҳаммамизга маълум бўлган, витаминлар, минераллар, углевод, ёғ ва оқсиллардир. Озиш истагида бўлганлар углевод, ёғ, минераллардан бутунлай воз кечишади. Бу мутлақо хато. Биз ҳали ўзимизнинг организмимиз тузилишини билмасдан кўр-кўрона иш юритамиз. Бу эса бизнинг соғлигимизга жуда катта зиён етказади.

Америкалик олимлар семизлик генетик омил дея талқин қилишди (яъни маҳаллий тил билан айтганда зотида семизликка мойил бўлиши). Гарвард университетидаги профессорлар эса бундай фикрни ёқлашмади. Ҳар бир организмнинг ўз тузилиши бўлади ва семизлик ҳам гендан генга ўтмайди деган хулосага келишди. Биз бу фактларни чуқурроқ ўргандик.
Организм инсоннинг мияси орқали бошқарилади. Ҳеч қандай тўқима, ҳужайра буйруқсиз ўз ишини бажара олмайди. Шундай экан семизлик ҳам ўз-ўзидан вужудга келмайди. Бунинг асосий сабаблари бор. Биз буни 5 та факт асосида исботладик.

1. Нотўғри овқатланиш. Ҳаммамизга маълумки ҳозирда дунёнинг 70% дан кўпроғи тез тайёр бўладиган фаст-фоод маҳсулотларини қабул қилишади. Бу ўз-ўзидан семизликни келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Фаст-фоод маҳсулотлари бизнинг кундалик калориямизга умуман тўғри келмайди. Тўқлик ҳиссини бериши мумкин, лекин фойдадан кўра зарари кўпроқдир. Бундай маҳсулотлардан имкон борича воз кечган маъқулроқдир.
2. Умуман ҳаракат қилмаслик. Бу эса семизликни кучайишига, бора-бора барвақт қаришга ҳатто жиддий касалликларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
3. Асабийлик. Бу дунёнинг глобал муаммоларидан бири. Асаб қилмасликнинг иложи йўқ дерсиз, лекин шуни унутмангки, асаб миянинг иш фаолиятини издан чиқаради ҳамда қон томирлар деворини сиқиб семизликка олиб келади.
4. Сабрсизлик. Бу нима дегани? Албатта ҳайрон қолишингиз табиий ҳол. Сабрсизлик таъсирида инсон организми кўп миқдорда, яъни керагидан ортиқ озуқани истеъмол қилиши мумкин ва бу ҳам ошқозоннинг бузилиши, ичакларнинг иш фаолиятини зўриқиб ишлашига сабаб бўлиши аниқ.
5. Мижозини билмаслик. Бу нима дегани? Қадимда табиблар инсонларнинг мижозига қараб турли касалликларни аниқлашган. Инсон ўзини англаши керак. Мижоз бу - организмга нима кераклиги ва организмнинг тўғри ишлаши учун муҳимдир. Халқ тилида мижози иссиқ мижози совуқ деган иборалар ишлатилади. Тиббиётда эса ҳўл ва қуруқ деб юритилади. Айнан қайси мижоз вакили эканлигингизни билиш қийин эмас.

Табиблар буни беморларнинг йўталига қараб аниқлашганлар. Агар сизга грипп бошланганда қуруқ йўтал бўлсангиз мижозингиз қуруқ бўлади, агар акси бўлса мижозингиз ҳўл бўлади. Шунга қараб қайси маҳсулотлар организмингизга фойда келтиради ёки зарар билиб олишингиз мумкин.
Юқорида келтирилган фактлар нафақат семизликка доир, балки инсоннинг соғлом турмуш тарзини режалаштириб олиши учун ҳам асос бўлади.
Ҳар биримиз ўзлигимизни англашимиз шарт. Тиббиёт ходими бўламизми ёки муҳандис, биз ўзимизнинг соғлиғимиз учун жавобгармиз.
Семизлик, касаллик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 21
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 194
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 147
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 314
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 99
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар