«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:20
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди

01 ноя, 19:58 3 288 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведевни қабул қилди 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлаб, кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Россия муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Медведев самимий қабул ҳамда мамлакатларнинг кўп қиррали муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдириб, Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда таъкидланганидек, аввало олий даражада йўлга қўйилган фаол муносабатлар ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага кўтариш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиб келмоқда.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва кооперацион алоқалар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Нефть-газ, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар, жумладан, фан, таълим ва туризм соҳасидаги шериклик кенгаймоқда.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонларнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши таъкидлаб ўтилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш борасидаги ўзаро интилиш қатъий экани тасдиқланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар