«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Нега Трамп Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳини тарк этмоқда?

01 ноя, 13:08 2 705 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега Трамп Нью-Йоркдаги доимий қароргоҳини тарк этмоқда? BBC хабар қилишича, Трамп ўз баёнотида, у миллионлаб доллар солиқ тўлаб келган бўлса-да, Нью-Йоркнинг сиёсий раҳбарлари унга ёмон муносабатда бўлишганини айтган. Жаноб Трамп Нью-Йоркда туғилганига қарамай, аксарият вақтни Палм-Бичдаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказиб келган. Дональд Трамп билан иккала демократ: Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ва Нью-Йорк шаҳри мери Билл де Бласиолар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган.

Нью-Йорк губернатори ва мери Трампнинг ўз қароргоҳини Флоридага кўчириш ҳақидаги қарорини жуда мамнуният билан қабул қилишган. Жаноб Cуомо жаноб Трампнинг солиқларни тўлаганлиги ҳақидаги даъвосига эътироз билдирди ва қўшимча қилди: "Буларнинг бари сизнинг мулкингиз, шу қаторда Флорида ҳам!". Жаноб Трамп ҳеч қачон солиқ декларациясини кўрсатмаган ва шахсий солиқ маълумотларини ошкор қилишдан бош тортган.

New York Times газетаси президент Трамп ва унинг рафиқаси Мелания сентябрь ойида Флорида штатида яшаш учун ариза берганлигини хабар қилди. Оқ уй раҳбарияти Президент қароргоҳини ўзгартираётгани сабаблари ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади, бироқ New York Times газетасининг маълум қилишича, президентга алоқадор шахсларнинг баёнотига кўра, бунинг сабаби асосан солиқ муаммолари билан боғлиқ экан.

Хабарларга кўра, Оқ уй президентнинг доимий манзилини ўзгартириш сабаблари ҳақида изоҳ бермади, аммо New York Times газетаси президентга яқин одамнинг сўзларига кўра, сабаблар асосан солиқ муаммолари билан боғлиқ бўлган.

Маълумот сифатида шуни айтиш керакки, Флорида штатида даромад солиғи ёки мерос солиқлари жорий қилинмаган. Шу ой бошида судья жаноб Трампга саккиз йиллик солиқ декларациясини Нью-Йорк терговчиларига тақдим қилишини буюрди. Воқеалар ривожи қандай бўлишини бизда кузатиб боринг.
Трамп, Нью-Йорк, қароргоҳ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 365
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар