«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 22:33
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. У собиқ жаҳон чемпионлигига даъвогар билан жанг қилади

28 окт, 11:13 1 968 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди. У собиқ жаҳон чемпионлигига даъвогар билан жанг қилади Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг (2-0, 2 КО) бўлажак жангдаги рақиби ўзгарди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида украиналик Исмаил Силлаҳга (27-6, 21 КО) қарши рингга кўтариладиган бўлди. Тўқнашув 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги бўлиши кўзда тутилган.

Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль «Канело» Альварес (51-1-2, 35 КО) россиялик Сергей Ковалёвга (34-3-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг «Garden Arena»сида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Силлаҳ ўрта тажрибали боксчи бўлиб, 2013 йилда ярим оғир вазн тоифаси WBO жаҳон чемпионлик камари учун айнан Сергей Ковалёвга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берганди.

Олдинроқ, Мелиқўзиевнинг франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан Н‘Дам Н‘Жикамга (37-4, 21 КО) қарши рингга кўтарилиши ва бу жанг 10 раунддан иборат бўлиб, супер ўрта вазн тоифасининг WBA InterContinental чемпионлик камари учун кечиши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, мазкур жанг санаси ортга сурилган. Мелиқўзиев собиқ чемпионга қарши аввал белгиланганидек, 26 ноябрь куни рингга чиқиши режалаштирилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди 14 фев, 13:23
  • Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 28 янв, 20:05
  • Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди 09 дек, 17:39
  • Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди 21 ноя, 15:25
  • Бектемир Мелиқўзиев ҳеч бир ўзбек боксчиси қилмаган ишни қилмоқда 10 окт, 14:30
  • Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун жанг қилади 27 сен, 23:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззахда МИБ томонидан давлат бюджетига 1.4 млрд. сўм ундирилди 12 мая, 22:22 0
  • Олимлар коронавируснинг жинсий қувватга таъсирини ўрганишди 12 мая, 21:53 14
  • ЖЧ-2022. Миллий терма жамоамиз қайси стадионда ва соат неччида ўйнаши маълум 12 мая, 21:30 77
  • "Навбаҳор" ўз майдонидаги илк ғалабани "Сурхон" устидан қўлга киритди 12 мая, 21:14 120
  • Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" пешқадамликни қўлга олди 12 мая, 21:04 145
  • Муборак арафа кунлари ота фарзанди учун 7 ойлик алимент пулларини тўлади 12 мая, 20:47 103
  • Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди 12 мая, 20:25 138
  • Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади 12 мая, 19:56 184
  • Карамнинг қандай фойдали хусусиятлари бор? 12 мая, 19:18 150
  • Тошкентда синглисини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллаган аёлга суд ҳукми ўқилди 12 мая, 18:36 426
  • Роналдунинг агенти унинг хизматларини АПЛ клубига таклиф қилмоқда 12 мая, 18:00 325
  • «Спутник V» қачондан оддий аҳолига қўлланилиши маълум қилинди 12 мая, 17:11 403
  • Бўлимлар