«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 00:52
ЎЗO‘Z

Алмазбек Атамбоев устидан суд жараёни ёпиқ тартибда ўтади

17 окт, 06:35 1 469 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алмазбек Атамбоев устидан суд жараёни ёпиқ тартибда ўтади Қирғизистонда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича суд жараёни жамоатчилик ва ОАВ учун ёпиқ тартибда ўтади. Бундай қарорни суд иши бўйича дастлабки тингловда Бишкекнинг Первомайск тумани суди қабул қилган.

Батукаев иши бўйича айбланувчилардан бири Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳисобланади. Ундан ташқари, ушбу иш бўйича яна 18 киши судланувчи сифатида ўтиб, улардан 14 нафари тергов билан битимга борган.

Таъкидланишича, Батукаевнинг озод этилиши ишида махфийлаштирилган томлар мавжуд бўлиб, Атамбоевнинг ҳимояси улардан бирини ошкор қилишни сўраган. Бироқ суд бу илтимосни рад этган.

Жиноий иш бўйича биринчи суд мажлиси 15 ноябрга белгиланган.

Ҳозирда тергов изоляторида ҳибсда ушлаб турилган Атамбоев суд жараёнини “ўйин” деб атаб, норозилик сифатида ўз камерасини тарк этишдан бош тортмоқда. Дастлабки тинглов унинг иштирокисиз ўтган.

2013 йилда Азиз Батукаев қотиллик учун жазони ўтаётган турмадан оғир хасталикка учрагани важи остида озод этилган. Чечен миллатига мансуб жиноий авторитет озодликка чиққан куниёқ хусусий самолётда Чеченистонга учиб кетган ва ҳанузгача ўша ерда қолмоқда.

Терговнинг фикрича, Батукаевнинг озод этилишига ёлғон ташхис қўйган шифокорлар, қарорни қабул қилган судья, прокурорлар ва гўёки президентлиги вақтида Батукаевнинг озод этилиши операциясига шахсан рухсат берган Атамбоев алоқадор бўлиши мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятда гумон қилинмоқда 01 дек, 11:39
  • Алмазбек Атамбоев судга мажбурий равишда олиб келингани маълум қилинди 30 ноя, 10:10
  • Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсда ушлаб турилиши яна 2 ойга узайтирилди 26 окт, 13:37
  • Алмазбек Атамбоев суд жараёнида иштирок этишдан бош тортди 13 окт, 09:16
  • Алмазбек Атамбоевга “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев иши бўйича айблов қўйилди 05 окт, 12:05
  • Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан ҳибс олинди 28 авг, 23:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Коронавируснинг «тери» белгилари маълум қилинди 24 янв, 00:20 0
  • АҚШ Сенатида Трампнинг импичменти жараёни 8 февраль куни бошланади 23 янв, 23:51 12
  • Азиз Ғаниев жамоаси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»сини мағлуб этиб, БАА Суперкубогига эга чиқди 23 янв, 23:20 55
  • Нургул Яшилчой шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди 23 янв, 22:53 199
  • Жо Байденнинг дастхати нимадан далолат беради? 23 янв, 22:06 143
  • Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди 23 янв, 21:30 435
  • Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди 23 янв, 21:00 449
  • «Мен ҳам узоқ қишлоқдан чиққан одамман...» – Шавкат Мирзиёев 23 янв, 20:34 583
  • Навоийда “Аёллар дафтари” хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилиб, муаммолари тингланди 23 янв, 20:08 126
  • Лувр музейи яқинидан катталиги одамдек келадиган лаққа балиқ тутилди 23 янв, 19:36 338
  • Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди 23 янв, 19:15 165
  • 2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди 23 янв, 18:49 217
  • Бўлимлар