«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:43
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва яна икки санъаткорнинг лицензияси қайтариб берилди

16 окт, 17:13 3 672 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва яна икки санъаткорнинг лицензияси қайтариб берилди Жамоатчиликнинг кескин норозилиги ортидан «Ўзбекконцерт» Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин бекор қилинган лицензиясини тиклашга мажбур бўлди.

Айрим сабабларга кўра «Ўзбекконцерт» томонидан лицензияси муддатидан олдин тўхтатилган санъаткорлар Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берилди.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, бу ҳақда чоршанба куни «Ўзбекконцерт»да бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда маълум қилинган.

«Улар бундан буён ўз ижодларини ривожлантириш ва халқимизга астойдил хизмат қилишларини маълум қилганликлари сабаб уларнинг вақтинча олиб қўйилган ва тугатилган лицензияларини қайтарганлигимизни маълум қиламиз», – деди муассаса директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.

«Ўзбекистон Республикаси президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрликлари, кечиримлилиги ҳамда эътибори соҳа ходимларига албатта бемисл куч-ғайрат бахш этади. Бундай эътиборни эса асл санъат намуналарини яратиш, халқимизга астойдил хизмат қилиш билангина жавоб қайтаришимиз лозим», деб қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси икки кун олдин, 14 октябрда тугатилган эди. «Ўзбекконцерт»нинг бу ҳақдаги баёнотида Отажонов «ўзининг маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлари орқали муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини мунтазам равишда бузиб келгани» айтилганди. Давлат муассасасининг бу қарор ва баёноти ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Хонанда Абдулла Қурбонов эса шу йил май ойида, қизиқчи Ҳалима Ибрагимова февралда лицензиясидан маҳрум бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 317
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 317
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 383
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 121
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 462
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар