«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 06:56
ЎЗO‘Z

АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото)

14 окт, 21:54 1 390 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Делегация бугун, 14 октябрь куни БАА бош вазири ўринбосари, Ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён билан учрашган. Бу ҳақда агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.

«Суҳбат чоғида Шайх Сайф Ол Наҳаён Амирликлар Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига нисбатан чуқур ҳурматда экани ҳамда барча соҳаларда мамлакатимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини билдирди», – дея қайд этди Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Маълумот учун, Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён – БААнинг илк президентининг ўғли. У 2004 йилдан буён ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келади.

АОКА раҳбарияти вакиллари душанба куни, шунингдек, БАА Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича ва келажак вазирлиги ҳузуридаги Маҳкама Бош котибияти вакиллари билан ҳам учрашган.

«Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Абдулла бен Тоук ахборот соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди. Хусусан, мамлакатнинг халқаро имижини яхшилаш бўйича БААда йўлга қўйилган ишлар, амалга оширилаётган лойиҳалар бизда илиқ таассурот қолдирди», – деб ёзади Саида Мирзиёева.

«Ўйлайманки, халқаро медиа майдонида ўз нуфузига эга Амирликлар тажрибаси мутахассисларимиз учун фойдали бўлади», – деб қўшимча қилган у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил март ойида БААга бир неча кунлик давлат ташрифи билан борган, унда 10 млрд доллардан зиёд қийматдаги инвестиция келишувлари имзоланган эди. Ташриф доирасида давлат раҳбари БАА ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зойд Ол Наҳаён билан ҳам учрашганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева АОКА раҳбарлигидан кетди 29 янв, 20:01
  • Саида Мирзиёева Telegram‘да расмий каналини очди 16 авг, 15:15
  • Саида Мирзиёева, Отабек Умаров ва Комил Алламжонов — Вашингтонда 12 июл, 17:15
  • Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева ўзбекистонлик блогерларни байрам билан табриклади 15 июн, 14:46
  • Саида Мирзиёева: «Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп» 15 апр, 23:46
  • Саида Мирзиёева Instagram ва Facebook’да саҳифа очди 14 апр, 10:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2 10 авг, 00:09 197
  • Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди 10 авг, 00:05 474
  • Ўзбекистонда коронавирус ҳолати бўйича маълумот берилди 09 авг, 23:58 391
  • Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди 09 авг, 23:39 205
  • Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди 09 авг, 23:15 450
  • Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди 09 авг, 23:08 931
  • Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради 09 авг, 22:45 1 885
  • Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади 09 авг, 22:21 826
  • Антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? 09 авг, 21:55 494
  • Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди 09 авг, 21:32 1 212
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди 09 авг, 21:08 429
  • +267: Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда 09 авг, 20:45 1 053
  • Бўлимлар