«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:59
ЎЗO‘Z

"Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади

14 окт, 22:33 3 411 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади Ўзбекистон маданият вазирлиги “Ялла” эстрада вокал – чолғу ансамбли ижро услубини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди. Унга кўра, “Ялла” ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби ва студияси ташкил этилади.

Мусиқа мактабининг вазифалари
Қарор лойиҳақида қайд этилишича, ушбу мактабни ташкил этишдан мақсад “Ўзбекистон миллий маданиятининг ажралмас қисми бўлган мумтоз ва анъанавий қўшиқчилик, шунингдек, миллий эстрада ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу борада мавжуд мактаблар ижодий фаолиятини кучайтириш ва маҳоратли ижрочиларни тайёрлашдир”.

Шунингдек,
- иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш, уларга миллий эстрада санъати бўйича таълим бериш ҳамда тааллуқли ўқув-услубий ишларни такомиллаштириш;
- ўқувчиларнинг тегишли соҳада билим олишлари ва ижодий салоҳиятларини ошириб боришлари учун қулай шароитлар яратиш;
- миллий эстрада санъатини ўзбек анъанавий ижрочилик услублари билан ҳамоҳанг тарзда, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантириш;
- ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий эстрада ижрочилиги бўйича истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топиши ва ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароит яратиш;
- замонавий ўқув-педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда янги ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

"Ялла” ансамбли ижро услубидаги ушбу мусиқа мактаби ва студияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 1
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 291
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 336
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 442
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар