«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 03:37
ЎЗO‘Z

Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди...

13 окт, 23:30 3 990 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди... Маълумки бугун юртимизда шахсан муҳтарам Президентимиз томонидан барча соҳаларни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу жумладан, санъат соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижаси ўлароқ, ўзбек санъати бугун мутлақо янгича нигоҳлар билан дунёга ўзини намоён қилмоқда.

Шунингдек, юртимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, муаммоларнинг ечимини топиш ва халқимизни рози қилиш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳам бу жиҳатларга катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 10 октябрь куни хонанда Озода Саидзода “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўз ижодини кенг тарғиб қилиш ва фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи лицензия сўраб мурожаат қилди.

Шу муносабат билан 2019 йил 13 октябрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида устоз санъаткорлар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкил этилиб, унда хонанда Озода Саидзоданинг мурожаати муҳокама этилди.

Давра суҳбатида хонанданинг бундан бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйгани, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдиргани, бундан ташқари мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилгани, санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани устозлар томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Шундан кейин хонанда Озода Саидзоданинг ўзи ҳам сўзга чиқиб, хатоларини тан олиб, бундан бир неча йиллар олдин билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, ҳиссиётларга берилиб, жамоатчилик орасида ўзининг ноўрин фикрларини оммавий ахборот воситалари орқали баён этганидан астойдил пушаймон эканлигини билдириб, шунча вақт ичида ўзига тўғри хулоса чиқаргани, имконият берилса, бундан кейинги фаолиятида миллий эстрадани ривожлантиришга, ўзининг қўшиқлари билан халққа хизмат қилишга ваъда берди.

Сўнг, муҳтарам Президентимиз ва халқимиздан ҳамда барча санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини, яна бир бор унга имконият беришларини илтимос қилди.

Давра суҳбати якунида барча устоз санъаткорларнинг фикрлари тингланганидан сўнг, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги ва меҳрибонлиги ҳамда кечиримлилиги боис гарчи хонанда Озода Саидзода томонидан ўз вақтида ноўрин фикрлар билдирилганига қарамасдан, Юртбошимиз томонидан бугун унинг кечирилгани ҳамда эркин ижод қилишига имконият яратилгани маълум қилинди.
Садоқат Аллаберганова




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Москвада Муниса Ризаева иштирокидаги концерт бекор қилингани норозиликларга сабаб бўлди 16 мар, 11:20
  • Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти 16 мартдан бошлаб қолдирилади 15 мар, 21:36
  • 8 Март байрами қандай келиб чиққан? 07 мар, 09:20
  • Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди 17 фев, 21:00
  • Нилуфар Усмонова онаси концертдан ҳайдаб чиқарган аёл ва гўдак ким эканини айтди (видео) 14 фев, 18:13
  • Хонанда Озода Нурсаидова 13 йиллик танаффусдан сўнг концерт бермоқда 13 фев, 21:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов Остон билан муносабати ва унинг миллий жамоадаги келажаги ҳақида 06 авг, 00:23 91
  • Бу сафар коронавирус юқтирганларнинг барчаси Тошкентда қайд этилди 06 авг, 00:08 264
  • Карантин даврида пайдо бўлган стрессни қандай қилиб бошқариш мумкин? 06 авг, 00:00 117
  • Инглиз шифокори ўпкани коронавирусдан ҳимоялаш машқини ўргатди (видео) 05 авг, 23:43 252
  • Янги Фуқаролик кодексида қарз ва кредитга оид янгиликлар 05 авг, 23:21 278
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳақида 05 авг, 23:00 113
  • Мактабларда ўқув йилини бошлаш бўйича 3та вариант мавжуд (видео) 05 авг, 22:43 426
  • БААда даҳшатли ёнғин бошланди (видео) 05 авг, 22:24 692
  • Олтин сабабли Россиянинг энг бой тадбиркори ўзгарди 05 авг, 22:00 427
  • Россияда вакцинани яратиш босқичлари маълум қилинди 05 авг, 21:35 1 010
  • Ўзбекистонда коронавирусни 5-10 дақиқада йўқ қиладиган комбинезонлар ишлаб чиқарилмоқда 05 авг, 21:11 403
  • Ҳавода учта сальтони амалга оширган такси аэропорт стоянкасига келиб «қўнди» (видео) 05 авг, 20:53 824
  • Бўлимлар