«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

Трамп Туркияга қарши «қудратли санкциялар» қўллашга тайёрланмоқда

14 окт, 06:34 3 180 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Туркияга қарши «қудратли санкциялар» қўллашга тайёрланмоқда Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» деб номланган ҳарбий амалиёт ўтказаётган Туркияга қарши йирик санкциялар қўллашга тайёрланаётганини маълум қилди.

«Мен сенатор Линдси Грэм ва конгресснинг бошқа кўплаб аъзолари билан, жумладан демократлар билан Туркияга қарши кучли санкциялар қўллаш устида иш олиб боряпман. Молия вазирлиги иш бошлашга тайёр, қўшимча қонун талаб қилиниши мумкин. Бизда бу борада келишув бор. Туркия бундай қилмасликни сўраган. Кутинг!», дея ёзган Трамп твиттерида.

9 сентябрь куни Туркия Сурия шимолидаги курдларни жанубга суриб ташлаш учун «Тинчлик булоғи» номини олган ҳарбий амалиёт бошлаганди.

Бундан аввалроқ Пентагон раҳбари Марк Эспер Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар билан телефон орқали мулоқот чоғида мазкур амалиётни тўхтатишни сўраганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса жаҳоннинг кўплаб давлатлари талаб қилаётганига қарамай ушбу амалиёт тўхтатилмаслигини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 99
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 212
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар