«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 13:41
ЎЗO‘Z

Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди

14 окт, 00:30 1 755 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркиялик ҳарбийларнинг Суриядаги вазифаси нимадан иборат экани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ТАССга таяниб хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати терроризмга қарши етарлича кураш олиб бора олмайди.

Эрдўған Сурия президенти Башар Асад бошқарувидаги режим террорчиларга қарши тура олмаслиги, шу туфайли бу иш билан турк ҳарбийлари шуғулланишини таъкидлаган.

У шунингдек, Ғарб давлатларининг Туркия Сурияда «Тинчлик булоғи» амалиёти ўтказишига нисбатан билдираётган эътирозларига жавоб қайтарган.
Туркия раҳбари ҳеч ким Анқарага таҳдид қилиб, уни чекинтира олмаслигини эслатиб ўтган.

«Тинчлик булоғи» амалиёти
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 октябрь куни Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди.

Туркияликлар етакчиси бу амалиётнинг асосий уч мақсадини келтирган: жанубий чегараларни террорчилардан тозалаш, Сурия ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва шу вақтгача Туркия ҳудудида яшаб келаётган суриялик қочқинларни жойлаштириш учун «хавфсиз ҳудуд» барпо этиш.

Шу кунларда Вашингтон Суриядан ўз ҳарбийларини олиб кетиши ҳақида эълон қилгач, Туркия авиацияси Суриянинг чегара ҳудудидаги Рас-ал-Айн ва бошқа шаҳарларига ҳаво зарбалари беришни бошлади. Сўнгги маълумотларга кўра, туркиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган курд ҳарбийлари сони 500 нафарга яқинни ташкил қилмоқда.

Сурия ҳукумати расмий Анқарани Сурия шимолида амалиёт бошлагани учун қораламоқда. Халқаро ҳамжамият Туркиядан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб этмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрдўған Сурияда турк ҳарбийларига қилинган ҳужумни «бурилиш они» деб атади 06 фев, 08:37
  • Сурияда туркиялик ва суриялик ҳарбийлар ўртасида тўқнашув юз берди 09 ноя, 23:04
  • Эрдўған Туркия Сурияда амалиёт ўтказишга ҳақли эканини маълум қилди 10 окт, 11:43
  • Эрдўған ва Трамп Сурия бўйича келишиб олди 21 янв, 11:15
  • Туркия Суриядаги террорчиларга қарши янги операция бошламоқчи 31 окт, 03:20
  • Эрдўған Сурияда 4 мингга яқин жангари йўқ қилинганини маълум қилди 02 апр, 06:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ловрен Путин билан тушган суратини оммага кўрсатди (фото) 04 авг, 13:30 0
  • Икки ярим яшар болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга «кесилди» 04 авг, 13:08 0
  • Трамп АҚШ тарихидаги энг катта хатони айтди 04 авг, 12:47 0
  • Ажойиб трансфер. Ўрунов “Спартак”дан тўғри Бундеслигага кетади! 04 авг, 12:23 0
  • Йўқолган болани тимсоҳнинг қорнидан топишди (фото) 04 авг, 12:00 2
  • 5 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда? 04 авг, 11:39 0
  • Мусиқа остида ёруғлик шоу уюштиришга қодир Xpeng P7 электромобили (видео) 04 авг, 11:18 110
  • Француз аёлларидан ёзда терини қандай парваришлаш борасида 3 та олтин қоида 04 авг, 10:57 78
  • Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди 04 авг, 10:36 388
  • Афғонистондаги турмага ҳужум вақтида қочган мингдан кўпроқ маҳбус ушланди 04 авг, 10:13 187
  • Замонамизнинг зўрлари: Месси тўпурарлар пойгасида Роналдуга ета оладими? 04 авг, 09:50 321
  • Полиз табиби — тарвуз ҳақида сиз билмаган фактлар 04 авг, 09:26 360
  • Бўлимлар