«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 07:49
ЎЗO‘Z

Расул Кушербаев: "Артел" монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди

14 окт, 00:02 3 818 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расул Кушербаев: "Артел" монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мамлакатимиздаги монополия ва қонунчиликдаги лоббизм ҳақида фикр юритиб, "Артел" компанияси ва "Миллий тикланиш" партияси алоқалари ҳақида ўз саҳифасида ёзиб қолдирди:

Бу фикрларимни сайлов жараёни ёки бошқа шахсий манфаатларга алоқаси йўқ, деб қабул қилишларини истардим.

Мен монополиянинг ҳар қандай шаклига қаршиман. Биздаги кўпгина мағлубиятлар у сабаб ва афсуски давлат манфаатлари юзасидан табиий монополияга ҳозирча чидаш керак бўлаяпти, бироқ бу ҳам вақтинча.

Чунки монополия шароитида бир инсон ёки бир гуруҳ шахсларнинг бойиши, яхши яшаши учун бошқалар қурбон қилинади. Монополия эркинликни чеклайди, рақобатни ўлдиради, ривожланишни ортга қайтаради, у жамиятни иқтисодий қулликка етаклайди. Балки оширворгандирман, лекин бор гап шу.

Артел монополист эмаслигига ишонгимиз келади, ҳақиқатан де юре у монополист эмас ва бунга интилмаяпти, бироқ де факто интилаяпти. Буни импорт маҳсулотларига қўйилаётган турли тўсиқ ва оширилган божлар мисолида кўрса ҳам бўлади.

Яқинда иқтисодчи Юлий Юсупов импортдаги чекловлар ортидан Артелни қулоғи кўринаётганини, бизнинг вазирлик ва идоралар биргина компания манфаатлари учун ишлаётгандек туюлаётганини билдирганди. Ўз ўрнида Артел норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Ўзбекистонда иқтисодиёт эркин бозор принципларига кўра ишлашини маълум қилди. Оддий айтганда Артел лоббизм билан шуғулланмаган. Мен бунга ишонаман. Чунки расман Артелда сиёсатда лоббизм учун сиёсий суянчиқ йўқ. Амалда эса... Унга биргина шу нарса расман етишмаётганди.

Куни кеча Артел "Миллий тикланиш" партиясини танлаганини англадим, партия эмас "Артел" танлади ва монополия сари интилишда сиёсий "крыша" га эга бўлди расман. Энди лоббизм билан расман шуғулланиш ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди.

Иқтисодиётда барча учун тенг имконият ва шароитлар яратилмас экан, кўпчилик камчиликнинг манфаати учун қулликка маҳкум бўлади. Биз иқтисодиётда эркинлик, тенглик ва монополиядан ҳолилик тарафдоримиз.

"Миллий тикланиш" га эътирозим йўқ, омадини берсин. Фақат монополия нима эканлигини унутмасалар бўлди.

Ўзимни эса бир савол ўйлантираяпти: Артел монополия учун "крыша"ликка бошқа партияни танлаганда вазият қандай бўларди?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 192
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 120
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 197
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 108
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 99
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 10
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 230
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 75
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 82
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 113
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Бўлимлар