«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:11
ЎЗO‘Z

Туркия парламенти депутати Ширин Унал Нодира Қодирова ўлими юзасидан илк баёнотини берди

13 окт, 07:07 4 337 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия парламенти депутати Ширин Унал Нодира Қодирова ўлими юзасидан илк баёнотини берди Туркия халқ вакили, истеъфодаги генерал Ширин Унал Нодира Қодирова иши юзасидан мамлакат парламентида илк дафъа изоҳ берди.
Ҳукмрон АК партияси вакили кўнгилсизлик рўй бергач, нималар бўлганини жонли эфир чоғида очиқлади. Бу ҳақда Twitter тармоғининг Biz10 TV саҳифасида маълум қилинган.

«Икки ҳафта аввал хонадонимизда кўнгилсизлик рўй берди. Сўзимнинг аввалида марҳумага Аллоҳдан раҳмат тилайман.

Бу бечора қиз январь ойида келган бўлиб, 20 йилдан буён тўшакка михланиб қолган бемор рафиқамга қараётган икки хизматкордан бири эди. Кейинги 2-3 ойда унда руҳий ўзгаришлар бўлаётганини сезиб, иккинчи хизматчини олдик. Нодира уни кетказмоқчи эди, ўзини кетказди, Аллоҳ раҳматига олсин.

Ҳодисанинг 5-дақиқасида полиция, тез ёрдам келди. Улар келгунга қадар биз кичик қизим билан у қамалиб олиб ўзини ўлдирган хона эшигини очишга уриндик. Елкам ҳали ҳам оғрияпти, афсуски эплай олмадик. 3-4 полиция ходими эшикни очишга урина бошлади ва ниҳоят очишди. Қизни элтгичга қўйиб тезда шифохонага етказдилар.

Ярим соатларда Анқара полицияси мудири ёнимизда эди. Бир неча дақиқалардан сўнг навбатчи прокурор ҳам етиб келди. Мен ҳар иккисига қўлимдан келгунча ёрдам беришимни айтдим.

Оиламизнинг ҳар бир аъзоси бемор хотинимдан тортиб, иккинчи хизматчимизгача, кечанинг ярмига қадар саволларга жавоб бердик. Прокурорга 15 дақиқа давомида ҳодисани сизларга тушунтираётганим каби барчасини сўзлаб бердим. Сўнгра прокурор шифохонага бориб, у ерда ҳам суриштирув ўтказди.

Мен депутатлик дахлсизлигим борлигига қарамай, бармоқ изларимни топширдим, порох излари бор-йўқлигини аниқлаш бўйича амалиётларини ўтказишди. Аллоҳ ҳеч кимнинг, сизнинг ҳам менинг ҳам бошимизга бундай кўргуликни солмасин», – деган Уналнинг сўзлари билан якунланади видеолавҳа.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар