«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2020, 14:47
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов нега 5:0 дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди

10 окт, 19:57 2 767 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов нега 5:0 дан кейин хурсанд эмаслигини тушунтирди ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Вадим Абрамов қатнашди.
"Мухлисларни ва журналистларни табрикламоқчиман. Жуда қийин вазиятда эдик, футболчиларга алоҳида раҳмат. Барча буни тушуниб турганди. Тезкор гол урдик ва ўйинни назорат қилдик. Шундай давом этишини истаймиз", - дейди Абрамов.

- Ғалаба билан табриклаймиз, аммо негадир кайфиятингиз яхши эмасдек...
- Мен шундай ёшдаманки...Бу шунчаки 3 очко ва ҳали олдинда узоқ йўл турибди. Ҳали кўп муаммоларимиз борлигини кўриб турибман.

- Бугунги натижани алдамчи десак бўладими?
- Йўқ, натижа ўйинга мос бўлди. Рақиб бошқа савиядаги жамоа ҳисобланади.

- Санжар Қодирқулов дастлаб ОТЖ йиғинида эди, кейинроқ миллий терма жамоага чақирдингиз. Нега айнан Қодирқулов.
- У "Бунёдкор"да мени қўл остимда ўйнайди, унинг имкониятларини биламан. ОТЖ билан баҳсда қандай ўйнашини кутдим ва кейин уни миллий термага чақирдим. Агар бугун унинг ўйини чиқмаганида менга қандай танқидлар бўлишини тушуниб турибман. Масалан, Лутфулла Тўраев бугун ўйнаганида ҳеч ҳам ёмон ўйнамасди, аммо кучли танқидлар бўлди ва руҳий ҳолатини ўйлаб уни клубга қўйиб юборишга қарор қилдим.

- Бугун марказдан деярли ҳужум бўлмади...
- Яман кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун қанотлардан фойдаланиш керак.

- Виталий Денисов кейинги режаларингиздан ўрин олганми?
- Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Аммо ҳозир ўз клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Майдонга тушишни бошлаши билан уни кузатамиз ва балки термага чақирамиз. Қайси футболчида Ўзбекистон паспорти бўлса ишонинг уни термага чақиришимиз мумкин.

Манба: championat.asia



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: «Барча режаларимиз ўзгариб кетди» 18 мар, 15:45
  • Вадим Абрамов: "АГМКда ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди" 13 мар, 22:00
  • Вадим Абрамов: "Бугун жуда ёмон ўйнадик" 07 мар, 21:39
  • Вадим Абрамов: "Сурхон" ҳали кўп жамоаларга ташвиш туғдиради" 01 мар, 18:43
  • Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига 21 нафар футболчини таклиф қилди 12 фев, 20:26
  • Самвел Бабаян: Гейнрих – терма жамоа учун доим борини беришга тайёр 02 сен, 12:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиядаги энг қулай автомобиллар рейтинги тузилди 29 мая, 13:51 52
  • Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото) 29 мая, 13:30 47
  • Озодбек Назарбеков эътиборсиз қолган мусиқа таълими, кўзи ожиз болаларга ёрдам ва тақиқ олинган санъаткорлар ҳақида 29 мая, 13:04 142
  • ДХХ «опий» ва «гашиш» гиёҳванд моддаларини мусодара қилди 29 мая, 12:48 129
  • Жастин Гэтжи Ҳабиб Нурмагомедовни мағлуб этиш йўлларини маълум қилди 29 мая, 12:47 209
  • Оҳангаронда аёл ҳайдовчи Spark билан каналга тушиб кетди (видео) 29 мая, 12:27 348
  • Президент Сергели ва Зангиотага боради 29 мая, 12:16 223
  • «Гилам-самолёт» интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди (видео) 29 мая, 12:09 439
  • Ўзбекистонда Миллий фрилансерлар маркази ташкил этилади 29 мая, 11:53 168
  • Тошкент ва Сирдарёда янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди 29 мая, 11:37 629
  • Футбол қироли - Пеле билан учрашган ўзбекистонлик мураббийни биласизми? 29 мая, 11:30 308
  • Жиззахда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушди, ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган (видео) 29 мая, 11:11 569
  • Бўлимлар