«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2020, 11:51
ЎЗO‘Z

Танзила Норбоева: «Аёлларнинг парламентдаги улушини 40 фоизга етказмоқчимиз»

10 окт, 19:54 811 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танзила Норбоева: «Аёлларнинг парламентдаги улушини 40 фоизга етказмоқчимиз» Фото: Олий Мажлис Сенати
Бугун, 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенати биносида ЕХҲТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар раҳбарлари делегацияси ва Сенат раиси Танзила Норбоева билан учрашув ўтказилди.

22 мамлакатдан ташриф буюрган вакиллар парламент фаолияти билан танишишди. Уларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ислоҳотлар борасида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, делегация аъзолари гендер тенглиги масалаларига қай даражада эътибор берилаётгани борасида саволлар билан юзланишди. Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий фаоллигини оширишда амалга оширилаётган ҳаракатлар борасида атрофлича тўхталди.

«Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бутун республика бўйлаб фаол аёллар рўйхати тузилган бўлиб, унга 6 мингга яқин аёллар киритилган. Биз уларнинг номзодини парламентга тавсия қиляпмиз. Шу орқали аёлларнинг қонунлар қабул қилинишида иштирокини таъминлаш имконияти бўлади. Бу йўналишда яна бир ютуғимиз – хотин-қизларнинг жамиятда ролини оширишга қаратилаётган ишлар уларга нисбатан аввалги, эскирган стереотипларни ўзгаришига ёрдам бераётганлигидир. Ўзбекистонда парламентнинг 28 фоизини аёллар ташкил этади ва буни 40 фоиз ва ундан юқорига кўтариш ниятидамиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида Сенат билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф билдиришди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Танзила Норбоева: "Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда" 28 янв, 09:23
  • Қозоғистон ўзбекистонлик мигрантларга алоқадор ҳужжатни ратификация қилади 23 ноя, 12:53
  • Танзила Норбоева Шуҳрат Ғаниев масаласида Сенат йиғилиши бўлишини маълум қилди 30 сен, 13:00
  • Танзила Норбоева Сенат раиси бўлди 21 июн, 11:46
  • Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди. У энди Сенат раиси бўлиши мумкин 20 июн, 23:15
  • Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўзгарди 04 мар, 16:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ниқобни қулоқни оғритмасдан тақишнинг усули топилди 06 июн, 11:23 0
  • Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди 06 июн, 10:51 2
  • Навоийда 21 млн сўмлик қўйларни ўғирлаб кетган шахслар фош этилди 06 июн, 10:43 6
  • Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 ҳолат аниқланди 06 июн, 10:24 11
  • Коронавирус: Канада Ўзбекистонга 250 минг доллар ажратилишини маълум қилди 06 июн, 09:47 1
  • Тошкентда 5 минг АҚШ долларини ноқонуний сотаётган «валютчик» қўлга тушди 06 июн, 09:08 0
  • Трамп коронавирусдан 2 млн доза вакцина тайёрлигини маълум қилди 06 июн, 04:57 729
  • Евроиттифоқ ташқи чегараларни 1 июлгача очмасликка қарор қилди 06 июн, 00:53 401
  • "Ўзбек киносининг келажак концепцияси" тақдимоти ўтказилди 06 июн, 00:05 251
  • Швецияда карантиндан воз кечилиши нималарга олиб келди? 05 июн, 21:30 844
  • Билл Гейтс одамларни вакцина орқали чипламоқчилиги ҳақидаги айбловларга изоҳ берди 05 июн, 21:09 684
  • "Love yourself" компанияси 05 июн, 20:53 470
  • Бўлимлар