«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:48
ЎЗO‘Z

Туркий тилли давлатларнинг Тошкентдаги бизнес форумида 500дан ортиқ тадбиркор қатнашди

06 окт, 15:44 1 659 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркий тилли давлатларнинг Тошкентдаги бизнес форумида 500дан ортиқ тадбиркор қатнашди 5 октябр куни Тошкентда инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди. Форумда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатларнинг савдо-саноат палаталари раислари, юқори даражадаги ҳукумат вакиллари, 500 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ахборотига кўра, мазкур форум туркий дунёнинг ишбилармон доиралари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун платформани яратишга, Ўзбекистон ва туркийзабон давлатлар ўртасида тадбиркорлик, савдо, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган.

Инвестиция ва бизнес форумида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мамлакатлар итисодиётини ривожлантириш борасидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Молия вазири:
─ Бугунги Ўзбекистон иқтисодиёти очиқ ва фаол режимда ривожланиш сари бормоқда. Бу борада валютанинг эркин конвертацияси, тижорат банкларининг тубдан ислоҳ қилиниши, солиқ тизимининг қулайлаштирилиши, солиқдаги имтиёзларинг бекор қилинганлиги, иқтисодиётга рақамли технологияларнинг жорий этилаётгани каби реал ҳаракатларни кўриш мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистонда божхона тизимини соддалаштириш, айниқса, туркийзабон қардош халқлар билан савдо алоқаларини яхшилаш учун божхона тизимидаги барьерларни йўқотишга ҳаракат қилинмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонга киритилган хорижий инвестициялар 22 фоизга ортди, чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар 8 мингдан ошди. 2018 йилда ташқи товар айланмаси 34 млрд долларни ташкил этди. Бугунги кун ҳолатига кўра, мамлакатда 21та эркин иқтисодий саноат зонаси фаолият юритмоқда, 2019 йилнинг ўзида 70 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъекти иш бошлади.

Рифат Ҳисарчик ўғли, Турк савдо-саноат палатаси президенти (Туркия):
─ Туркийзабон халқлар тараққиёт йўлида барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий масалада ҳамкорлик қилиши лозим. Биргина мисол. Франция ва Германия биринчи жаҳон урушида ҳам, иккинчи жаҳон урушида ҳам ашаддий душманлар бўлишган. Ҳозир эса бир-бири билан маслаҳатлашмасдан иш кўрмайди. Биз қардош халқлар бўла туриб нега бирлашмаслигимиз керак? Айниқса, гап иқтисодий тараққиёт ҳақида кетганда? Ҳар бир мамлакат ривожланишни истаса, хусусий тадбиркорликка эътибор қаратиши лозим. Хусусий тадбиркорлик ривожланмаган давлат бой бўлишни хаёлига ҳам келтирмасин.

Форум доирасида туркийзабон давлатлар ишбилармонлари ўртасида B2B шаклидаги учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик музокаралари олиб боришди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Туркия университетининг филиали очилади 22 фев, 08:27
  • Шавкат Мирзиёев Бокуда Туркий кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади 12 окт, 19:50
  • Анқарада Туркия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтади 12 июл, 07:50
  • Мирзиёев Хивани Туркий кенгашнинг пойтахтига айлантириш таклифи билан чиқди 04 сен, 07:57
  • Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида нутқ сўзлади (фото) 03 сен, 17:22
  • Шавкат Мирзиёев 3 сентябр куни Қирғизистонга боради 02 сен, 20:42
  • Сўнгги янгиликлар
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 560
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бўлимлар