«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 03:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда давлат хизматчиларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиётига ўтилади

05 окт, 18:20 3 726 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда давлат хизматчиларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиётига ўтилади Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5843-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

Эндиликда, давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва хизматчиларнинг хизмат бўйича ўсиб бориши билан боғлиқ фаолиятда номзодларни адолатли баҳолаб бориш ва улар орасидан энг муносибларини танлашга қаратилган мериократия тамойили қўлланилади.

Шунингдек, Фармонга асосан давлат фуқаролик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади.

Фармон билан, Президент ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Президентнинг давлат хизмати ва вакиллик органлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бир пайтнинг ўзида Агентлик директори ҳисобланади.

Шу билан бирга, ушбу Агентлик ҳузурида Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 28
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар