«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:58
ЎЗO‘Z

Маъмурий қамоқдан хулоса чиқармаслик жиноий оқибатни келтириб чиқарди

26 сен, 13:23 2 983 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маъмурий қамоқдан хулоса чиқармаслик жиноий оқибатни келтириб чиқарди Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор О.Курбоновдан ундирувчи З.Холматованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларини моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа барча турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, фарзандларини моддий жиҳатдан таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Жорий йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, О.Курбоновнинг алимент бўйича қарздорлиги 25.473.354,7 сўмни ташкил этиб, ушбу алиментдан бўлган қарздорликни тўлашдан бўйин товлагани сабабли Чилонзор туман маъмурий судининг 14.01.2019 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисимда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан алиментдан бўлган тўловларни ўз вақтида яна тўламасдан келган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 140-моддасига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки даромадларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтдаги Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисоблаб чиқилиши кўрсатилган бўлиб, О.Курбоновнинг 01.01.2019 йилдан бошлаб, 01.08.2019 йилга қадар алиментдан қарздорлиги 1.377.596,3 сўмни жами бўлиб 26 850 951 сўмни ташкил қилган.

Алиментчи ота О.Курбоновнинг муқаддам маъмурий жазо қўлланилганига қарамасдан алимент пулларини яна ўз вақтида тўламай келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни суд ҳукмига кўра, қарздор О.Курбоновга нисбатан 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 526
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 75
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 349
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар