«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 07:54
ЎЗO‘Z

Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди

26 сен, 10:42 2 434 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трампнинг 25 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган суҳбати матнини (.пдф) эълон қилди, дея хабар бермоқда Дарё.

Суҳбат матнидан маълум бўлишича, Трамп Зеленскийдан Жо Байденнинг ўғлига тегишли компания ишини тергов қилишни сўраган (АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден айни вақтда Демократик партиядан АҚШ президентлиги учун энг асосий номзод бўлиб турибди).

«Жо Байденнинг ўғли ҳақида кўп гапиришяпти, эмишки, Байден терговни тўхтатган ва кўпчилик бу ҳақда билишни хоҳлаяпти, шундай экан, бу борада бош прокурор билан бирга чора кўролсангиз, ажойиб бўларди. Байден та’қибни тўхтата олгани билан мақтанган эди, шундай экан, сиз тергов қила олсангиз... Менимча, жуда жирканч эшитиляпти», — деб айтган Трамп суҳбат вақтида. Зеленский Украина расмийлари бу ишни тергов қилишини айтган.

Эълон қилинган стенограммада қайд этилишича, бу ерда Трамп ва Зеленскийнинг суҳбати сўзма-сўз қоғозга туширилмаган.

Аввалроқ The Washington Post газетаси Трамп суҳбат вақтида Украинадаги Байденнинг ўғлига тегишли компания фаолиятини тергов қилишда кўмак кўрсатиши учун Зеленскийга гўёки босим ўтказгани ҳақида ёзган эди. Трампнинг мухолифлари уни Байденнинг ўғлига қарши суриштирувни Украинага бериладиган 250 миллион долларлик ёрдам билан боғлаганликда айблаб чиққанди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси 25 сентябрь куни Дональд Трампни импичмент қилиш учун асос бор-йўқлигини белгилаб берувчи расмий жараён бошланганини эълон қилган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди 21 ноя, 21:30
  • Трамп Зеленскийни Россия президенти деб айтиб юборди 29 окт, 09:15
  • Байден илк бор Трампга импичмент эълон қилишга чақирди 10 окт, 06:00
  • Трамп ва Зеленскийнинг телефон суҳбатидан хабардор яна бир киши кўрсатма берди 07 окт, 18:30
  • Зеленский Трамп илтимосига кўра Байденга қарши жиноий иш қўзғатишдан бош тортди 01 окт, 10:43
  • Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди 23 сен, 06:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 256
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 694
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 935
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 388
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 573
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 489
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 865
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 814
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 042
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 447
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 091
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 060
  • Бўлимлар