«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:04
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги иссиқлик таъминоти билан французлар шуғулланади

25 сен, 07:40 2 603 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти билан французлар шуғулланади Молия вазирлигида Франциянинг Veolia Environment компаниясининг Марказий ва Шарқий Европа бўйича вице-президенти Малика Гендури бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик доирасида Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини бошқарувга топшириш бўйича лойиҳа концепцияси муҳокама қилинган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа шаҳар иссиқлик таъминоти тизимини халқаро техник ва экологик стандартлар даражасида модернизация қилиш ва ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган энергия манбаларини ҳисобга олиш учун замонавий ахборот тизимларини жорий этишни кўзда тутади.

Учрашув сўнгида Veolia Environment компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ўз ичига олган битим концепциясини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимиятига тақдим этган.

2018 йил 9 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташрифи чоғида президент Эммануэл Макрон билан бу ҳақда келишув имзолаганди.

Veolia Environment — Парижда жойлашган кўп тармоқли компания ҳисобланади. Сув таъминоти, коммунал хизматлар, энергия ва транспорт хизматлари каби фаолият йўналишига ихтисослашган. Компания 160 йилдан ортиқ саноат тажрибасига эга бўлган ресурсларни бошқариш тизимини оптималлаштириш соҳасидаги етакчилардан биридир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 240
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар