«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2020, 23:38
ЎЗO‘Z

Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади

19 сен, 19:55 1 147 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади Фото: Kun.uz
Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўзлари ва ўринбосарлари томонидан биттадан мактабни оталиққа оладилар.

2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилишича, ушбу мансабдор шахслар бир ой муддатда мактабларни оталиққа олиш юзасидан аниқ таклифларни Халқ таълими вазирлигига киритадилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):

- икки ой муддатда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг мактабларни оталиққа олиш рўйхатини;
- уч ой муддатда 2020 йил давомида ушбу раҳбарларнинг мактабларга ташриф буюриш режа-графигини тасдиқлайди.

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Дин ишлари бўйича қўмита, Марказий банк (Нурмуродов), “Нуроний” жамғармаси (Жалилов), Савдо-саноат палатаси (Икромов) бир ой муддатда 2020 йил давомида мактабларга ташриф буюриш режа-графиги доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқади:

- “вазир соати”, “тадбиркор ва банкирлар сабоғи” каби дарс амалиётларини жорий қилиш ва мактабларда ижро органлари раҳбарлари, салоҳиятли тадбиркорлар, малакали банк ходимлари дарс ўтишларини таъминлаш;
- нуроний ва кексаларнинг ўзларининг бой ҳаёт йўли ва ибратли тажрибасини ёшларга етказиш бўйича учрашувларни ташкил этиш;
- диний уламоларнинг мактабларда маърифат, бағрикенглик, одоб ва ахлоқ меъёрлари ҳамда улуг аждодларимизнинг маънавий меросини ўргатишларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) уч ой муддатда бириктирилган мактабларда ҳудуд, сектор, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг оммага тарғиб қилиш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида махсус веб-сайтни ишга туширади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқ таълими вазирлиги «онлайн дарслар» ҳақида тушунтириш берди 19 мар, 18:13
  • Ўзбекистонда Халқаро таълим институти ташкил этилади 20 сен, 13:08
  • Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади 19 сен, 18:20
  • Ўзбекистонда халқ таълими ходимлари ойлик иш ҳақи оширилади 24 авг, 20:37
  • Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан бўшатилди 20 июн, 23:15
  • Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди 21 июн, 00:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Барча чораларни кўрган ҳолда, буюм бозорлари фаолиятига ҳам рухсат бера бошлаймиз» 03 июн, 21:43 106
  • ЖССТ Россияни ғалаба паради ўтказишда ҳушёр бўлишга чақирди 03 июн, 21:23 96
  • Шаҳзода табассумлар ортида яширинган ички курашлар ҳақида гапирди 03 июн, 21:03 471
  • Ўзбекистонда ўтказилаётган 30 кишилик тўйлар (видео) 03 июн, 20:39 586
  • Сайёрадаги энг тоза ҳавога эга ҳудуд аниқланди 03 июн, 20:15 576
  • Швециянинг бош эпидемиологи карантиндан воз кечиш хато бўлганини тан олди 03 июн, 19:54 321
  • Билл Гейтс, Тим Кук ва Стиввен Спилбергнинг битирувчиларга мурожаати 03 июн, 19:09 156
  • Чилонзор туманида милиция ходимлари фуқарони автобусга олиб чиқишга уринишаётган ҳолати видеоси юзасидан тушунтириш берилди 03 июн, 18:39 556
  • Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3 мингдан ошди 03 июн, 18:19 331
  • Андижонда янги касалланиш ҳолати аниқланди, Ўзбекистондаги ҳолатлар сони 3800дан ошди 03 июн, 17:57 659
  • Қозоғистон президенти: “Россия ва Беларуснинг иттифоқдош давлатига кирмаймиз” 03 июн, 17:39 1 002
  • Ашхободда велосипедга ёдгорлик ўрнатилди (фото) 03 июн, 17:17 360
  • Бўлимлар