«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:01
ЎЗO‘Z

Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади

19 сен, 18:20 4 149 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади Ўзбекистонда сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий ҳамда мобил операторлар тармоқлари орқали ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хабарларни юборишни жорий қилади;

2019 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш электрон ахборот тизимини жорий этади ва ушбу лойиҳани молиялаштиришни хусусий сектор инвестициялари ёки давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилишини таъминлайди;

тажриба-синов натижасидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 мартга кадар умумтаълим мактабларида давоматни назорат қилишнинг ягона электрон тизимини босқичма-босқичма жорий этиш орқали сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бош прокуратура (Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Давлетов), Халк таълими вазирлиги (Шерматов) 2020 йил 1 мартга қадар ота-оналарнинг бола тарбияси учун масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш, шунингдек ўқитувчи шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва тегишли жазо чораларини қўллаш механизмларини соддалаштириш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан чоралар кўради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар