«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2020, 08:29
ЎЗO‘Z

Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда

16 сен, 23:05 1 556 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда Фото: «Xabar.uz»
Боғот туманидаги «Олтин қум» фермер хўжалиги саксовулдан чой ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Мазкур фермер хўжалиги 1999 йилда Қорақум этакларида ташкил қилинган. Шундан буён унинг фаолияти тобора кенгайиб бораётир. Бу ерда пахта ва ғалла етиштириш билан биргаликда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик тармоқлари ҳам ривожланмоқда. Захкашлардан эса балиқчиликни ривожлантириш учун унумли фойдаланилмоқда.

— Хўжалигимизда 10 нафар ишчи меҳнат қилишади. Улар билан биргаликда ариқ ва зовур бўйлари, йўллар атрофида саксовул, қорамиқ, сўзан ва исириқ ўсимликларини кўпайтиряпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Сотимов.

Маълумки, саксовул, қорамиқ ва сўзан ўсимликлари чўл ҳудудларида ўсишга мослашган бўлиб, уларнинг гули ва меваларидан доришунослик соҳасида кенг фойдаланиш имконияти мавжуд.

— Қорамиқ ўсимлиги асосан Хоразм ва Қорақалпоғистонда қумлоқ ҳудудларда ўсади. Унинг худди малинаникига ўхшаш меваси шифобахш бўлиб, халқ табобатида анемия, жигар ва талоқ касалликларири даволашда фойланиб келинган, — дейди боғотлик шифокор У.Абдуллаев.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, саксовул гулидан тортиб оддий шох-шаббаларидан тайёрланган дамлама тинчлантирувчи ва қон босимини пайсайтирувчи хусусиятга эга.

— Саксовулдан қуруқ чой тайёрлашни йўлга қўймоқдамиз, — дея суҳбатни давом эттиради Ш.Сотимов. — Ҳозирча мамлакатимиздаги дорихоналарга шифбахш чой қадоқларини етказиб бериш билан чекланамиз. Кейинчалик маҳсулотимизни чет элга экспорт қилиш режамиз ҳам йўқ эмас.
Манба: Xabar.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим аҳамиятга эга 17 фев, 12:20
  • 2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади 14 дек, 18:05
  • Избосканлик фермернинг даласида пахта очилди 13 июл, 10:35
  • Бош прокуратура: пахта теримидаги талон-торожликлар фош қилинди 24 окт, 10:15
  • Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан жиззахлик фермер аёлга Nexia 3 совға қилди 07 мар, 07:30
  • Ўзбекистон Қаҳрамони Аваз Эргашев вафот этди 26 дек, 09:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Янги рекорд: Ўзбекистонда бир кунда 300дан ошиқ бемор тузалди 16 июл, 07:50 78
  • Футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақаси тақвими билан танишинг 16 июл, 07:25 88
  • Коронавирус жаҳон иқтисодиётига 8,3 триллион долларга тушди 16 июл, 06:56 114
  • Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди 16 июл, 06:27 223
  • Кўчада 24 йил турган «ГАЗ-53А» яна ҳаракатга келтирилди (видео) 16 июл, 06:00 212
  • АҚШ: Машҳур қўшиқчи Рианна ҳамда унинг дўстлари нега прокурорга мурожаат қилишди? 16 июл, 05:23 257
  • Буюк Британия ўзининг "тилла тухум қўювчи" хитойлик талабаларидан ажралиб қолишдан xaвотирдa... 16 июл, 04:27 405
  • 12 яшар келинчак: бир ойда икки марта турмушга чиқди... 16 июл, 03:00 1 475
  • Яна 4 ўлим қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 70дан ошди 16 июл, 00:35 659
  • «Sulton Tex Group» Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни судга берди 16 июл, 00:27 671
  • Бош прокуратура соғ одамлардан «COVID-19’дан даволанди» деб катта харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатларини ўрганади 16 июл, 00:16 692
  • Оптик иллюзия: Суратдаги бош қайси зебрага тегишли? 16 июл, 00:10 426
  • Бўлимлар