«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:37
ЎЗO‘Z

Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди

16 сен, 18:15 3 347 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди Криштиану Роналду Британиянинг ITV телеканали меҳмони бўлиб, таниқли журналист Пирс Морган билан бир соатга яқин вақт мобайнида суҳбат қурди.

Суҳбат давомида Роналдуга марҳум отасининг видеоинтервьюсидан уни мақтагани акс этган қисмини қўйиб беришди. Бу видеони олдин ҳеч қачон кўрмаганини айтган Криштиану кўз ёшларини тия олмади.
[media=https://twitter.com/GMB/status/1173466139302813698]
«Бу видеони энди кўришим. Олдин кўрмаганман. Кўзларимга ишонмаяпман.
Интервью ҳазил-кулги билан кечади, деб ўйлагандим. Йиғлайман, деб ўйламагандим. Лекин бу тасвирларни аввал ҳеч қачон кўрмаганман. Бу кадрларни ўзимга олволишим керак, оиламга кўрсатаман...»
– дейди у.

Қайд этиш керак, ҳужумчининг отаси – португалиялик боғбон Жозе Динис Авейру кенжа ўғли 20 ёшлигида алкоголизм ва жигар хасталигидан вафот этган.

«[Совринлар ютаётганимни] оилам кўряпти, онам, акаларим, ҳатто катта ўғлим кўриб боряпти. Лекин отам... у ҳеч нарсани кўрмади. Ёш оламдан ўтди...» – деб хотирлади Роналду.

Асосий касби боғбонлик бўлган Жозе Динис Авейру маълум вақт Португалиянинг «Андоринья» клубида хўжалик менежери бўлиб ишлаган ва бу вақт давомида ўғли шу клубнинг ҳаваскор болалар жамоасида ўйнаган. У 2005 йилда, 52 ёшда вафот этганида Роналдунинг «МЮ»га келганига икки йил бўлган эди.

«Отамни юз фоиз яхши билмайман. У кўп ичарди. Бирон марта дилдан суҳбат қурмаганмиз. Буни эслаш оғир», – деди Роналду.
«Ювентус» ҳужумчиси, шунингдек, жинсий тажовузда айблангани мавзусига ҳам тўхталиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, июль ойида АҚШ прокуратураси америкалик модель Кэтрин Майорганинг Роналдуга нисбатан даъвоси юзасидан футболчига айблов эълон қилишни рад этган эди.

«Улар сенинг шаънинг билан ўйин қилишади. Бунга дуч келиш оғир – ёқтирган қизинг бор, оиланг бор, болаларинг бор... Қадр-қимматинг билан ўйин қилишгани ёмон.

Эсимда, бир куни уйда телевизор кўриб ўтиргандим. Янгиликларда мен ҳақимда гап кетаётган пайтда фарзандларим зинадан тушиб келишаётганини эшитиб қолдим. Уялганимдан бошқа каналга олдим. Кичик Криштиану отаси ҳақида ёмон нарсаларни гапиришаётганини кўрмасин дедим. Ўша пайтда ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим»
, – дейди у.

Шу билан бирга, Роналду маъшуқаси Жоржина Родригесга бир кун келиб албатта уйланишини ҳам таъкидлади.
«Шубҳасиз, кун келиб турмуш қурамиз. Ойим ҳам шуни хоҳлайди», – деб қайд этди у.

Маълумот учун, 34 ёшли футболчининг икки ўғил ва икки қиз фарзанди бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 355
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 92
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 201
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар