«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 02:12
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

14 сен, 15:50 1 484 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бу ерда дастлаб Қўқон ва Марғилон шаҳарларини комплекс ривожлантиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Келгуси уч йилда бу икки шаҳарга халқаро молия институтларининг 1 миллиард 354 миллион долларлик имтиёзли кредитлари йўналтирилиши режалаштирилган. Бу маблағ учта йўналишда – саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, инфратузилма объектларини модернизация қилиш ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қуриш соҳаларида ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари уй-жойлар қурилишига оид лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш бўйича беш йиллик режа қилиш зарурлигини таъкидлади.

- Аввало, қаерда қийинчилик борлигини ўрганиш, одамларнинг фикрини олиш керак, - деди Президент. - Аҳоли қачон қайси ҳудудда қурилиш бўлишини билсин. Уй-жой билан иш ўринлари мутаносиб бўлиши зарур. Фарғоналикларнинг ҳунармандчилик анъаналари, ҳудуд имкониятларини инобатга олиб, чарм-пойабзал, чинни, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги корхоналар ташкил этиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси салоҳияти, корхоналар фаолияти билан танишмоқда, дейилади хабарда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент Шавкат Мирзиёев Қўқонда халқ ичига кирди (видео) 14 сен, 17:35
  • Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди 14 сен, 12:30
  • Президент кейинги 2 йилда Мўйноқда янги шаҳарча қуришни топширди 15 ноя, 23:53
  • Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюрди 12 июн, 13:10
  • Шавкат Мирзиёев Наманганга ташриф буюрди 02 мая, 16:38
  • Шавкат Мирзиёев тутзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди 11 мар, 12:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди 19 апр, 00:30 195
  • Мисрда рельсдан чиқиб кетган поезд фожиага сабаб бўлди (видео) 19 апр, 00:01 253
  • Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак? 19 апр, 00:01 113
  • “Трамадол”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 18 апр, 23:36 384
  • Парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 18 апр, 23:13 446
  • "Женоа" бош мураббийи "Милан"га бой берилган ўйин ҳақида нималар деди? 18 апр, 22:48 909
  • Оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотларни биласизми? 18 апр, 22:13 1 116
  • Фуқарога 55,5 млн. сўм ҳақи ундириб берилди 18 апр, 21:51 871
  • Гимнастикачи қизларимиз тарихий натижа қайд этишди 18 апр, 21:30 1 204
  • Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди 18 апр, 21:00 1 350
  • Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди 18 апр, 20:36 700
  • Юк машиналарига яширилган минерал ўғитлар фош бўлди 18 апр, 20:12 678
  • Бўлимлар