«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 05:12
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасбларига мастер-класс ўтиб берди

12 сен, 21:25 2 021 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасбларига мастер-класс ўтиб берди Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий қисмлардан бирида жойлашган ҳарбий аэродромда ҳамкорликдаги тренинглар ва парвозларни амалга оширди.

Парвозлар турли иқлим шароитларида — тоғли ва саҳро, тунги кўриш мосламаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Хорижлик ҳарбий мутахассислар ўзларининг назарий тажрибалари билан бўлишганидан сўнг, ўзбекистонлик учувчилар олинган билим ва кўникмаларни амалда синаб кўрди. Бунинг учун иккита махсус вертолёт тайёрланиб, ҳамкорликда парвозлар амалга оширилди.

Таъкидланишича, жуда паст баландликда кучли кесишган ҳудудларда парвозларни амалга ошириш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Бу каби шароитда учиш учун катта тажрибага эга профессионал учувчилар танлаб олинади. АҚШдан келган ҳарбий учувчилар ўзбекистонлик учунчилар ёрдамида баланд тоғ даралари устидан парвоз қилиб, маҳаллий ҳудуднинг ажойиб манзараларни суратга олишга муваффақ бўлди.

АҚШ Қуролли кучлари учувчиси подполковник Бред Хоунинг қайд этишича, ташрифдан мақсад — Ўзбекистон билан вертолёт ва транспорт авиацияси соҳасида учувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни олиб бориш.

“Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари бошқарувида парвозларни амалга оширдик. Тўғрисини айтаман, улар юқорида даражадаги парвозларни намойиш этди. Миссисипи штатидан бўлган учувчиларимиз учун бу ҳақиқий мастер-класс. Бизда машғулотлар асосан теккис ҳудудларда амалга оширилади, шу сабаб учувчиларимизнинг тайёргарлик даражасини ошиши учун сизнинг тажрибангиз муҳим аҳамиятга эга”, — дейди Хоу.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда илк бора FD-2000 русумли ракета синовдан ўтказилади 24 окт, 20:14
  • Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото) 19 июн, 16:09
  • Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото, видео) 20 мая, 08:23
  • Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан «Фориш»даги қўшма машғулотлар якунига етди (фото, видео) 26 апр, 23:43
  • Ҳарбийларимиз АҚШда ўтаётган «Жанубий зарба» машғулотларида қатнашмоқда (фото) 28 янв, 11:56
  • 20 декабрь куни мудофаа вазирлиги «Бунёдкор» стадиони яқинида ҳарбий техника намойишини ўтказади 20 дек, 06:21
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 151
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 161
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 202
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 187
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 292
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 287
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 321
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 238
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 346
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 523
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 306
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 315
  • Бўлимлар