«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

Йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди

12 сен, 07:36 4 129 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди 2019 йилнинг энг катта даромад келтирган автомобили маълум қилинди. Бундай номга 8-авлоддаги Porsche 911 автомобили сазовор бўлди.
Ушбу модел савдоси Porsche компаниясининг умумий савдоси ҳажмида 11 фоизни ташкил қилган бўлса-да, унинг йиллик даромадининг 30 фоизини келтирган. Бундай нисбатдаги фойда 2018 йилда чиқарилган бошқа ҳар қайси моделникидан юқорироқ бўлган.

Porsche 911 ушбу рейтингда Ferrari F8 Tributo, Aston Martin DBX, Mercedes-Benz GLE ва BMW X5 моделларини ортда қолдирган. Ушбу моделларнинг барчаси савдолар ҳажмида эгаллаган улушдан кўпроқ даромад келтирган.

Мутахассисларнинг фикрича, Porsche бундай натижани катта миқдордаги опцияларни таклиф қилиши ва Хитойда катта талабга эга бўлгани сабабли кўрсатган.

“Porsche 911 стандарт версиясида ҳам жуда нафли, бироқ сиз унга опциялар ва бошқа қўшимча қурилмалар қўшсангиз, наф янада каттароқ бўлади”, деб айтган Bloomberg Intelligence таҳлилчиси Майкл Дин.

Таъкидланишича, Porsche’нинг 2018 йилда дунёдаги савдо ҳажми 3 фоизга ошиб, 256 255 та автомобилни ташкил қилган бўлса, 911 моделиники 10 фоизга ошган ва 35573 та автомобилни ташкил қилган.
Porsche, даромад, автомобил




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 134
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 141
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 190
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар