«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:10
ЎЗO‘Z

Лукашенко Илон Маск Tesla совға қилди деб мақтанганди. Маскнинг эса бундан хабари йўқ

07 сен, 00:30 3 762 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукашенко Илон Маск Tesla совға қилди деб мақтанганди. Маскнинг эса бундан хабари йўқ Фото: Reuters
Tesla асосчиси Илон Маск Беларусь президенти Александр Лукашенкога Tesla электромобилини совға қилганини рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Александр Лукашенко СТВ телеканалида намойиш этилган мактаб ўқувчилари билан суҳбатида ўзининг Tesla электромобилининг пайдо бўлиш тарихини сўзлаб берганди.

«Менда Tesla электромобили бор. Мен уни баъзан синаб кўраман. Маск совға қилган», — деган, лекин электромобилнинг айнан қайси модели унга тегишли эканини айтмаган.

Twitter фойдаланувчисининг «Беларусь президенти Александр Лукашенкога Tesla совға қилганмисиз?», деб сўраган саволига Илон Маск «Вой, йўғэй», деб жавоб берган.

@elonmusk did you gift a car to Belarusian President Alexander Lukashenko?

— Слава Украине! (@MrRozanov) September 6, 2019

Маълумот учун, Лукашенко 2017 йилда Беларусь йўлларида Tesla’ни синовдан ўтказган. Президент автомобиль хусусиятларини юқори баҳолаб, «у космик кема каби старт олиши, ҳатто ундан ҳам тезроқ»лигини таъкидлаган. Тест-драйвдан сўнг у Беларусь муҳандисларига шундай машина ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар