«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:24
ЎЗO‘Z

Шаҳноза Мирзиёева болаларга илк сертификатларни топширди

29 авг, 08:30 2 090 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳноза Мирзиёева болаларга илк сертификатларни топширди 27 август куни Мирзо Улуғбек туманида бошланғич таълим олдидан мажбурий йиллик мактабгача тайёрловдан ўтган болаларга илк гувоҳномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Мактабгача таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев иштрок этди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукумат қарорига асосан болаларни мактабга бир йиллик мажбурий тайёрлаш лойиҳаси бошланганди. Тажрибанинг дастлабки босқичи Қоракалпогистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалда татбиқ этилиб, 11 минг нафар болани қамраб олди.

Дастур мактабгача ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига бормаган болалар учун мўлжалланган. Лойиҳа "Илк қадам" дастурининг бир қисми сифатида амалга оширилади ва мактабда бир йиллик мажбурий тайёргарликни талаб қилмайди.

Биринчи босқич якунидан сўнг, вазирлик бутун республика бўйлаб мактабгача бир йиллик тайёргарликни бошлайди.

Мактабгача таьлим тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 2020 йилда 85,2 фоизни, 2021 йилда 100 фоизни ташкил қилиши керак. Тошкентда эса йил якунига қадар бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Келгусида давлат томонидан тасдиқланган сертификат мавжудлиги биринчи синфларга қабул қилиш учун муҳим ҳисобланади. Ҳозирда ушбу масала Мактабгача таьлим ва Халқ таълими вазирлиги мутахассислари томонидан ишлаб чиқилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда бошланғич таълимга мажбурий 1 йил қўшилди 10 мар, 19:34
  • Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга ўтди 05 авг, 19:45
  • Мирзиёев: "Яқин 4-5 йилда барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади" 08 мар, 18:33
  • Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади 11 дек, 23:17
  • Шаҳноза Мирзиёева янги вазирликда ишламоқда 18 янв, 21:02
  • Шавкат Мирзиёевнинг қизи вазирликда ишламоқда 26 дек, 21:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 443
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 559
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски, футболда кўп мураббийларга, мухлисларга ёки журналистларга ҳозирги кун ютуғи керак" 05 мая, 21:03 1 035
  • Бўлимлар