«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 06:34
ЎЗO‘Z

Токио Олимпиадасига яна битта йўлланма қўлга киритилди

25 авг, 16:20 1 470 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Токио Олимпиадасига яна битта йўлланма қўлга киритилди Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўзбекистонлик каноэчи қизлар Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова 500 метрга жуфтлик йўналишида кечган баҳсда Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди.

Финал беллашувида Ўзбекистон вакилларии бешинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Регламентга кўра, дастлабки саккиз ўринда маррага келган қайиқ эгалари келаси йили Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишар эди.

Каноэда эшкак эшиш, ЖЧ. Венгрия
Жуфтлик, 500 метр:
1. Сун / Цу (Хитой) – 2:02.81
2. Такаш / Балла (Венгрия) – 2:04.49
3. Климова / Макарчанка (Беларусь) – 2:07.74
4. Ян / Преллер (Германия) – 2:08.18
5. Раҳматова / Зокирова (Ўзбекистон) – 2:08.47

Шу тариқа терма, Ўзбекистон терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони 3тага етди. Бундан аввал теннисчи Денис Истомин ҳамда велоспортчи Ольга Забелинская йўлланма эгаларига айланишган эди.

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчи қизларимиз, уларнинг яқинлари ва миллионлаб ҳамюртларимизни бундай муваффақият билан муборакбод этиб қолади», дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Нилуфар Зокирова ва Дилноза Раҳматова бугунги беллашувлар давомида 200 метрга жуфтлик йўналишида ҳам финалда стартга чиқишади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадасига йўлланма олди 08 мар, 15:26
  • Енгил атлетикада Токио Олимпиадаси учун биринчи йўлланмани қўлга киритдик 14 окт, 10:01
  • Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиадага йўлланма олди 17 сен, 14:00
  • Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган спортчиларга 100 миллион сўмдан мукофот берилади 22 ноя, 17:30
  • Ўсмирлар Олимпия ўйинлари: Ўзбекистон 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади 19 окт, 09:41
  • 13-олтин. Меньков Осиё ўйинларида 4 карра чемпион бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди 30 авг, 12:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Жалолиддиновга Туркия ва Швейцария клублари қизиқяпти 13 июн, 00:05 595
  • Нукусда фестивалдан сўнг оммавий жанжал юзага келди 12 июн, 23:30 640
  • Бухорода ОИВ инфекциясини бошқа бир эркакка юқтирган аёлга жиноят иши қўзғатилди 12 июн, 23:00 597
  • Елизавета II: Бугун Буюк Британия қироличаси 95 ёшини нишонлади (фото) 12 июн, 22:26 239
  • Исроил разведкасининг собиқ раҳбари «ёпиғлиқ қозон»ни очди 12 июн, 22:20 899
  • Коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарди 12 июн, 20:50 714
  • Битта ҳужумчи билан ўйнаш муаммоси 12 июн, 20:10 445
  • Уяли телефон зараридан ҳимояланишда ёрдам берадиган 4 қоида 12 июн, 19:36 608
  • Ким Чен Ин Путинни «Россия куни» билан табриклади 12 июн, 19:00 568
  • Ҳисоб-китоб: Ўзбекистоннинг Саудияга қарши ўйинда қайд этиши керак бўлган натижаси ҳақида 12 июн, 18:23 715
  • «Россия куни» муносабати билан корпусига соат ва герб туширилган iPhone 12 пайдо бўлди 12 июн, 18:04 252
  • Ўзбекистон Афғонистонга 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар ёрдам жўнатди 12 июн, 17:20 268
  • Бўлимлар