«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев банклар иш услубини тубдан ўзгартириши кераклигини айтди

02 авг, 20:53 3 631 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев банклар иш услубини тубдан ўзгартириши кераклигини айтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Видеоселектор йиғилишида тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Маълумки, охирги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш учун катта миқдорда кредитлар берилди. Уларнинг 90 фоиздан зиёди давлат маблағларидир.

Ўтказилган ўрганишлар 2017-2018 йилларда банкдан кредит олган мингдан ортиқ тадбиркорларнинг лойиҳалари бўйича ер ажратиш, инфратузилмага уланиш, рухсатнома олиш, дастгоҳларни келтириш ва бошқа турли масалаларга доир муаммолар борлигини кўрсатган. Бу ўз навбатида берилган кредитларнинг қайтарилишини қийинлаштиради.

Шу боис Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига муаммолари бўлгани учун тўлиқ амалга оширилмаётган лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, уларга амалий кўмак бериш вазифаси қўйилди.

Давлат раҳбари банклар иш услубини тубдан ўзгартириб, тадбиркорларни уларнинг бутун фаолияти давомида қўллаб-қувватлаши, ўз мижозлари билан ҳақиқий маънода бизнес-ҳамкор сифатида ишлаши кераклигини таъкидлади.

Халқаро кредит линиялари маблағларини тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб қилиш, уларни ўзлаштириш борасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди кесимида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. Тижорат банкларида ташкил этилган “Инвестиция марказлари” орқали бу кредитларнинг йўналишлари ва шартлари тўғрисида ҳар бир мижозга тўлиқ маълумот бериш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда фаолиятини тўхтатган кичик бизнес субъектларини қайта тиклаш масалалари ҳам таҳлил қилинди. Мутасаддиларга солиқ ва статистика маълумотларини таҳлил қилиб, ҳар бир корхонанинг фаолият кўрсатмаслик сабабларини аниқлаш вазифаси қўйилди. Ҳокимларнинг тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари ва жойлардаги иқтисодий комплекс идоралари раҳбарлари фаолиятини тиклаш имкони бўлган корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдам бериши кераклиги таъкидланди.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни тиклаш, иш ўринларини легализация қилиш, янги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ҳисобига солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар