«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:14
ЎЗO‘Z

Олимлар ирсий кўрликни ген терапияси билан даволашмоқчи

31 июл, 19:32 5 773 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар ирсий кўрликни ген терапияси билан даволашмоқчи Фото: «Ochkov.net»
«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари олимлари кўрликнинг ирсий шакли — Лебер амаврозидан қийналаётган одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун CRISPR дан фойдаланишни режалаштирмоқда, дейилади «Fastcompany» хабарида. Бу болаларда учрайдиган ирсий кўрликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бўлиб, ҳар 100 мингта ҳолатдан тахминан иккита-учтасида келиб чиқади.

Бу дарддан азият чекаётган одамларга ген етишмайди: ушбу ген ёруғликни мия учун сигналларга айлантиради ва кўзларнинг кўришига имкон яратади. Мазкур генни CRISPR ёрдамида қўшиш касалликни даволашига умид қилинмоқда.

Ген терапияси шарофати билан ўринбосар генни кўз тўр парда ҳужайрасига киритиш хасталикни даволайди. CRISPR янги генетик материални кўзларга етказиб, тадқиқотчиларга одам танасида эркин операция ўтказиш имконини беради.

«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари мазкур технологияни АҚШ ҳудудида жойлашган 18 та шифохонада 2019 йилнинг кузидан бошлаб синовдан ўтказишади. Тадқиқотга 3 ёшдан 50 ёшга бўлган одамлар жалб этилади.

Аввалроқ Корея фундаментал фанлар институти ген муҳандислиги маркази олимлари CRISPR-Cas9 технологиясидан кўз тўр пардасини ўраб турувчи тўқималар «генетик жарроҳлиги»ни қўллашганини маълум қилишганди. Операция кексаликка оид кўрликни даволашда қўл келиши керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 120
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 308
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 120
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 97
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар