«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Марказий Осиёдаги энг баланд бино Тошкентда қад ростлайди

06 июл, 06:00 9 416 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Осиёдаги энг баланд бино Тошкентда қад ростлайди Бугун, 5 июль куни Murad Buildings ва Туркиянинг Ozguven қурувчилик компаниялари раҳбарлари оммавий ахборот воситалариучун матбуот анжумани ташкил этиб, журналистларга Tashkent City Халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган 50 қаватли бино ҳақида маълумот беришди.

Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси раҳбари:
Ушбу лойиҳа устида 500 дан ортиқ мутахассислар иш олиб боришди. Лойиҳани кенг қамровли, шу пайтгача мамлакатимизда амалга оширилмаган йирик лойиҳа дейишга асосимиз бор. Tashkent City даги қурилиш жараёнлари Ўзбекистондаги янги бир саҳифани очиб берди дейиш мумкин. 80 гектарли майдонда айни кунларда кенг қамровли қурилиш ишлари кетмоқда. 4-лотда Tashkent Cityдаги энг кўзга кўринган, осмонўпар бино қад ростлайди. Аввалига ушбу бинони 40 қават қилиш режалаштирилган эди.

Лекин кейинчалик нафақат осмонўпар бино, балки Ўрта Осиёда энг баланд бино бўлишини истадик. Бунинг учун дунёнинг ярмини айланиб чиқдик, ўргандик, фикр алмашдик. Корея, Сингапур, Япония, Дубай, Англия, Америка, Германия компаниялари билан фикр алмашиниб, бизнинг назаримизда энг яхшиси бўлган, шижоатли, ҳамда президентимизнинг ғояларини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшишни чин дилдан истаган Ozguven компаниясини танладик. Бино 50 қаватли 215 метрли бўлиб, минтақадаги энг баланд бинога айланади.

Шу пайтгача Нурсултон шаҳридаги 211 метрли бино Ўрта Осиёдаги энг баланд ҳисобланарди. Лойиҳанинг асосий моҳияти эса, бу осмонўпар бино ҳар ким учун ҳамёнбоп бўлишига қаратилган. Ушбу лойиҳамиз ўзбекистонликларнинг фахрига айланади, деб умид қиламиз. 4-лотда амалга оширилаётган бино пойдевори учун ер 100 метрга ковланди, ҳар икки метрда тупроқни лабораторияда ўргандик. Зилзилабардошлигини текширдик. Тахминан ноябрь ойларида пойдеворни тугатиб, қаватларни кўтаришни бошлаймиз.

Озгур Озгувен, Ozguvenқурилиш компанияси раҳбари:
4-лот янги қарашлар ва ноанъанавий ечимларни ўзида акс эттирмоқда. Биз Марказий Осиё ва Буюк Ипак Йўли марказида жойлашган ушбу лойиҳада иштирок эта олганимиздан бахтирёмиз. Ўз ноу-хауларимизни қўллашдан ташқари Туркиянинг йирик университетларидан профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қилдик ва кўплаб мутахассислардан масалаҳат олдик. Архитектура ва муҳандисликнуқтаи назаридан батафсил тадқиқот ва лойиҳалаштириш ишлари олиб борилди.

Бинонинг қурилиш жараёнида гранитдан кучлироқ бўлган М700 бетон туридан фойдаланилди. Биргина пойдеворга қуйилган бетондан ҳар бири 80 квадрат метрга тенг 700 та хонадон қуриш мумкин.Агар қурилишда ишлатиладиган барча темир анжомларни қўшса, 7,5 минг километр масофани ташкил этади. Бу Тошкентдан Истанбулга ва орқага қайтишгача бўлган масофани ташкил этади. Бу миқдордаги темирдан 25 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Тадбирда 4-лотда қуриладиган иншоотлар акс эттирилган видеоролик ҳам намойиш этилди ва бир ярим гектар ҳуддудда қад ростлайдиган ушбу объектнинг расмий номи 15 август куни эълон қилиниши маълум қилинди.

Дилфуза СОБИРОВА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар