«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:37
ЎЗO‘Z

Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди

20 июн, 22:28 4 883 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновна Бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

«Юксалиш» ҳаракатининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Боситхонова бу лавозимда Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ўрнини эгаллади.

Элмира Боситхонова 1958 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг «даволаш иши» йўналишини тамомлаган. 1981-2011 йилларда шифокор-интерн, анестезиолог-реаниматолог, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокори.

У 2011-2016 йилларда ҳам Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилган, 2016 йилнинг 12 декабридан буён Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Танзила Камаловна Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 апрелдан Президент Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини бош вазир тақдим этган номзод Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан сўнг тасдиқлашини назарда тутувчи тартиб жорий этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 0
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар