«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форуми

22 июн, 09:20 2 738 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форуми Мамлакатимизнинг хорижий давлатлар билан алоқалари ривожида Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлик муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихида янги саҳифа очилди. Бу жараёнда савдо-иқтисодий алоқалар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

18 июнь куни АҚШнинг сертификатланган илк савдо миссияси мамлакатимизга ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида АҚШ савдо вазири Уилбур Росс билан учрашувида эришилган келишувлар ижроси доирасида амалга оширилган бу тадбир иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштириш йўлидаги интилишларнинг мантиқий давомидир.

АҚШ делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форуми ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, таълим, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар раҳбарлари, бизнес доиралар вакиллари, шунингдек, АҚШнинг 13 та йирик компанияси масъуллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов ва бошқалар ўзаро ҳамкорлик кўп қиррали аҳамият касб этишини, мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилаётган қулай бизнес муҳити бошқа хорижий компаниялар қатори америкалик инвесторларда ҳам катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.

Меҳмонлар Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Тадбирда мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, ўзаро савдони қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни молиялаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва АҚШнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Форум транспорт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий хизмат кўрсатиш, таълим, энергетика каби қатор соҳалар бўйича ташкил этиладиган учрашувлар ва мулоқотлар тарзида давом этади.
Ғайрат ХОННАЗАРОВ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар