«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:55
ЎЗO‘Z

Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди

18 июн, 12:30 2 566 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирлар АҚШдан кейинги ҳафтадан бошлаб оммавий депортация қилиш бошланишини маълум қилди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда Трамп 18 июнь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Кейинги ҳафта АҚШнинг иммиграция ва божхона полицияси мамлакатга ноқонуний кирган миллионлаб муҳожирларни депортация қилиш жараёнини бошлайди. Улар қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқариб юборилади», — деб таъкидлаган у.

Шу билан бирга, Америка раҳбари ўзининг рақиби — демократларни миграция назорати масаласига эътибор қаратмаганликда айблади.

«Мексика ўзининг қатъий иммиграция қонунлари туфайли одамлар бизнинг жанубий чегараларимизгача етиб боришдан тўхтатиб қолиш учун жуда яхши ишламоқда. Гватемала «Учинчи хавфсиз мамлакат тўғрисида» келишувни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Фақат Конгрессдаги демократларгина ҳеч нима қила олмайди», — деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Трамп апрель ойида агар ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтатилмаса, Мексика билан чегарани ёпиш билан таҳдид қилган эди.

Вашингтоннинг бож тўловларини жорий этиш таҳдидидан сўнг Мексика расмийлари ноқонуний миграция билан курашиш мақсадида АҚШ билан чегарада Миллий гвардияни жойлаштириш мажбуриятини олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар