«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2021, 03:38
ЎЗO‘Z

Бош прокурор ўринбосари: «Ташқаридаги активни қайтариш осон иш эмас»

14 июн, 19:41 2 105 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурор ўринбосари: «Ташқаридаги активни қайтариш осон иш эмас» Бугун, 14 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган «2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти» мавзусидаги брифинг вақтида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Тўраевич Йўлдошев Ўзбекистон Биринчи Президентининг қизи, коррупция ишида айбланиб қамалган Гулнора Каримова ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Каримованинг пулларини қайтариш бўйича айтадиган бўлсак, бу мураккаб жараён. Бундай ишлар бошқа давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилади. Ташқаридаги активни қайтариш осон иш эмас», дея Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни ўзида сақлашни истамаётган Швейцария ҳукумати пулларни Ўзбекистонга қайтаришга шошмаяпти.

2019 йил январида Швейцария ТИВ Гулнора Каримовага тегишли активлар тақдирига қизиққан DW сўровига жавоб берганди. Маълум қилинишича, асосий масала – Каримованинг Швейцариядаги активларини нима қилиш кераклигига жавоб топиш лозим. Яъни активларни қайтариш ва уларни қандай сарфлаш бўйича томонлар ўртасида ҳужжат имзоланиши зарур.

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий Швейцариянинг Der Bund газетасига берган интервьюсида унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилаётганини билдирган.

Гулнора Каримова 2008 йили Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили этиб тайинланганди. Бироқ 2013 йили у дипломатик иммунитетдан маҳрум бўлади ва Швейцария прокуратураси унга нисбатан пулларни ўзлаштириш айби билан жиноий иш очади. Натижада унинг Швейцария банкларидаги ҳисобида сақланган 800 млн франк музлатиб қўйилади.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилган.

2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура: Гулнора Каримова яшаган манзилларда топилган санъат ашёлари ҳақида 11 янв, 14:10
  • Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди 25 июн, 18:44
  • Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага тегишли 130 миллион АҚШ долларини Ўзбекистонга қайтаришга қарор қилди 25 июн, 16:39
  • Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди? 23 янв, 20:28
  • Бош прокуратура Гулнора Каримова ҳақида: «Бу шахс жазони ўташда давом этмоқда» 19 дек, 17:20
  • Гулнора Каримова судда ютқазди 16 авг, 22:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди? 25 фев, 00:23 143
  • Россиялик миллиардер Роман Абрамович учун 145 метрлик яхта қурилмоқда (видео) 24 фев, 23:55 159
  • Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ушалмаган орзусини айтди 24 фев, 23:23 121
  • Баҳодир Жалолов Болгарияда илк жангини ўтказди 24 фев, 23:09 268
  • “Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса... 24 фев, 22:57 211
  • Беш нафар боксчимиздан тўрт нафари ғалабага эришди 24 фев, 22:35 249
  • Дилшодбек Рўзметов "Странжа" турнирида иккинчи жангини ўтказди 24 фев, 22:29 171
  • Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда 24 фев, 22:15 159
  • Футбол бўйича миллий терма жамоамиз футзалчиларга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 24 фев, 21:52 215
  • 30 млн. сўмлик алимент сабаб қарздор отага чора кўрилди 24 фев, 21:50 139
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради 24 фев, 21:36 264
  • Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади? 24 фев, 21:18 479
  • Бўлимлар