«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:51
ЎЗO‘Z

Туркманистон президенти велосипедда ўтириб тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди

14 июн, 10:41 3 373 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистон президенти велосипедда ўтириб тўппончадан ўқ отиш маҳоратини намойиш қилди Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларда велосипедда нишонлар олдидан ўтаётиб, тўппончадан уларга аниқ ўқ отиш малакаларини намойиш қилди. Бу ҳақда Туркманистон ҳукуматининг “Нейтральний Туркменистан” нашри хабар берди.

Бердимухамедов ушбу малакаларини ўқув-машғулот марказида намойиш қилган. Нашрнинг таъкидлашича, Туркманистон етакчиси миллий армия қўшинларининг тайёрлигини тўсатдан текшириш мақсадида яримтундан кейин тегишли бўлинмаларнинг жанговар шай ҳолатга келтирилишини буюрган. Тревога бўйича ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиблари оёққа турғизилган, жанговар самолёт ва вертолётлар ўқув-машғулот марказига йўл олган.

Бу ерда Бердимуҳамедов ҳарбий машғулотларни кўздан кечириб, велосипедга ўтирган ва йўл бўйлаб ўрнатилган учта нишон олдида бурилишлар бажариб, улардан ҳар бирига учтадан ўқ узган.

Нашрнинг таъкидлашича, Туркманистон етакчиси барча нишонларни аниқ мўлжалга олиб, ўзининг яхши жисмоний тайёргарликда экани ва ўқ отиш маҳоратини яна бир намойиш қилган ва ҳарбийларга ўрнак кўрсатган.

Бердимуҳамедов мунтазам равишда қўл остидагиларга турли ўқотар қуроллардан ўқ отиш малакасини намойиш қилиб келади. Бироқ, таъкидланишича, велосипедда ўтириб аниқ ўқ отиш малакасини Туркманистон президенти илк бор намойиш қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар