«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 13:42
ЎЗO‘Z

Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди»

12 июн, 23:22 2 420 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Поль Погба: «Ислом дини дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга ёрдам берди» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.

26 ёшли франциялик Ислом динига эътиқод қилади. У май ойида мусулмонлар учун муқаддас бўлмиш Рамазон ойида Маккага Ҳаж зиёратига борди.

«Ислом мен учун ҳамма нарса. У менга барча неъматлар учун шукр қилиш имкониятини берди. Ислом мени ҳаётда ҳамма нарсага тушунишга ўргатди. Ислом сабаб ички хотиржамликка эришдим, деб ўйлайман.

Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши ўзгариш бўлди. Чунки онам мусулмон бўлишига қарамасдан мен мусулмон бўлиб туғилмагандим.

Ислом бу ҳамма кўриб, билиб турган терроризм эмас. Биз оммавий ахборот воситалари орқали эшитаётган нарсалар аслида бошқа нарса. Бу қандайдир бошқача туйғу. Ўзингиз кўришингиз мумкин. Ҳар бир инсон исломга алоқаси борлигини ҳис қилиб туради. Дўстларимнинг кўпчилиги мусулмон бўлгани учун шу фикрга келганман. Биз ҳар доим ислом дини ҳақида суҳбат қурамиз.

Ўзимга кўплаб саволлар бердим, кейинчалик эса кўп изланишлар қилдим. Бир куни дўстларим билан биргаликда ибодат қилдим ва ўзимни бошқача ҳис қилдим. Ўша кундан бошлаб ибодат қилишни давом эттирдим. Кунига 5 маҳал намоз ўқиш керак, тавба қилиш ва барчаси учун шукр қилиш лозим.

Бу дин менинг дунёқарашимни ўзгартиришга ва яхши инсон бўлишимга туртки бўлди. Кейинги ҳаётим ҳақида кўпроқ ўйлай бошладим. Ислом — инсониятни, қолаверса, қолган барча нарсаларни ҳурмат қилишга ундовчи дин», — дейди Погба.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрдўған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!” 09 дек, 23:23
  • Америкалик поп мусиқачи қандай қилиб мусулмон бўлди? 25 апр, 11:41
  • Лорд Хедли (Англия): «Биз нега мусулмон бўлдик?!» 23 мая, 19:11
  • Рим папаси: “Ислом ва террор орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ” 17 мар, 19:30
  • Россияга 2017 йили мусулмон давлатларидан 9,5 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди 27 фев, 11:44
  • Ангела Меркель: “Ислом дини террорнинг манбаси эмас” 19 фев, 15:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Илгари вазият оғир эди, ҳатто ўз кўчамни асфальт қила олмаганман 24 сен, 13:30 0
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди 24 сен, 13:09 0
  • Сурхондарёда маст ҳайдовчи Lacetti’да икки ЙПХ инспекторини судраб кетди 24 сен, 13:06 0
  • Nokia учталик камера ва 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи G50 смартфонини тақдим этди 24 сен, 11:55 8
  • Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди 24 сен, 11:28 44
  • «Толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда 24 сен, 11:05 166
  • Озодбек Назарбеков Даврон Кабуловга мукофотни топширди 24 сен, 10:42 270
  • Роналду қимматбаҳо Bentley сотиб олди ва ўзига қўриқчи ёллади 24 сен, 10:39 244
  • Шомуродовга огоҳлик қўнғироғи... 24 сен, 10:36 674
  • "Рома" "Удинезе" устидан зафар қучди, Шомуродов 86-дақиқада майдонга тушди (видео) 24 сен, 10:26 219
  • Ливия: Халифа Ҳафтар энди президент бўлмоқчи 24 сен, 09:50 246
  • Фарғонада ички ишлар органлари ходимлари бугундан электрошокердан фойдаланишни бошлайди 24 сен, 09:22 263
  • Бўлимлар