«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2021, 03:43
ЎЗO‘Z

Францияда россиялик жосус фош этилди

08 июн, 14:48 2 632 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Францияда россиялик жосус фош этилди Францияда россиялик жосус фош этилди. «Эхо Москви»нинг ёзишича, дипломат деб тахмин қилинаётган бу шахс Жаҳон антидопинг агентилигига киберҳужум уюштириш режасига ёрдам берган.

Маълум бўлишича, жосус Сергей Жёлтиков бўлиб, уни Франция ва Швейцария махсус хизматлари фош қилган. Франциянинг Monde газетаси ёзишича, у гўёки Россиянинг Марселдаги бош консуллигида вице-консул сифатида ишлаган. Бунда у дипломатик ваколатхона ходимлари орасида расман рўйхатдан ўтмаган.

Швейцария махсус хизматларига кўра, Жёлтиков Россия Бош разведка бошқармаси сайёр гуруҳи таркибига кирган. Логистика билан шуғулланиб, россиялик Евгений Серебряков ва Алексей Моренснинг хафсизлигини таъминлаган. АҚШ ва Нидерландия ҳукумати уларни WADA лабораториясига хакерлик ҳужумига тайёргарлик кўришда иштирок этганликда айбламоқда. Улар гўёки дипломатлар ниқобида ҳаракат қилган.

Жёлтиков Швейцарияда ўз миссиясини амалга оширганидан сўнг Франциядан кетган. Газета маълумотларига кўра, франциялик разведкачилар уни кузатган ва швейцариялик ҳамкасбларига ахборот берган.

Ҳар икки давлат расмийлари жосус ҳақидаги ахборотларга изоҳ бермаган. Россиянинг Марселдаги бош консуллиги Monde газетаси чоп этган маълумотларни туҳмат деб атаган.

Гумон қилинаётган россиялик хакерлар ўтган йилнинг охиридан бери АҚШ Молия вазирлиги санкциялар рўйхатида. Вазирликнинг таъкидлашича, улар уч йил аввал WADA маълумотлар базасини хавф остида қолдирган. Серебряков ва Моренс бошқа жиноятларга алоқадорликда ҳам гумон қилинмоқда.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой Австралиядан бошпана сўраган «жосус»ни товламачи деб атади 24 ноя, 17:15
  • Украинада россиялик жосус фош этилди 11 дек, 10:12
  • Европа Россияга қарши: 100 дан ортиқ россиялик дипломат уйига қайтарилади 27 мар, 11:27
  • «Руслар ташқарига». Яна 5 давлат рўйхатда 26 мар, 21:38
  • Скрипаль ишида кутилмаган гувоҳ пайдо бўлди 25 мар, 12:53
  • Германия махсус хизматлари ЕХҲТга киберҳужумда Россияни гумон қилмоқда 07 янв, 21:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЕЧЛ. Драматик кечган баҳсда "Зенит" "Челси" билан дуранг ўйнади 09 дек, 01:01 272
  • Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди 09 дек, 00:40 349
  • Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва олимпия терма жамоаларининг кейинги йил режалари билан танишди 09 дек, 00:00 352
  • Хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди 08 дек, 23:40 366
  • Қудратилло Абдуқаҳҳоров: "Америкада каттароқ номлар билан жанг қилишни ҳоҳлайман" 08 дек, 23:00 424
  • Моуриньо Шомуродовнинг рақобатчисини танлади! 08 дек, 22:30 569
  • Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий устозлик қилади 08 дек, 22:00 468
  • Деновдаги портлашдан зарар кўрган объектлар сони ошкор қилинди 08 дек, 21:30 496
  • Ўзбекистон электр энергияси энг арзон 10 та давлат қаторига кирди 08 дек, 21:05 404
  • Наполеоннинг тўппончалари ва қиличи 2,9 миллион долларга сотилди 08 дек, 20:35 391
  • Тошкентдаги «Авиасозлар» бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди 08 дек, 20:08 366
  • АҚШ бутун дунёдаги журналистлар ҳимояси учун маблағ ажратади 08 дек, 19:43 288
  • Бўлимлар