«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 03:17
ЎЗO‘Z

Сиёсатшунослар Путинга «яқин доира»даги ўзгаришлар ҳақида маълум қилишди

05 июн, 17:31 1 779 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиёсатшунослар Путинга «яқин доира»даги ўзгаришлар ҳақида маълум қилишди «Минченко Консалтинг» экспертлари Россия элитаси тўғрисидаги «Сиёсий бюро 2.0 ва антиистеблишмент тўлқини» деб номланган навбатдаги маърузасини эълон қилди.

Сиёсатшунослар Россия президенти Владимир Путиннинг яқинлари доирасини «Сиёсий бюро 2.0» деб аташади ва уни Россиядаги энг катта таъсирга эга норасмий сиёсий институт деб ҳисоблашади.

Маърузада «Сиёсий бюро 2.0»да кейинги йилларда юз берган ротация ҳақида сўз юритилади. Масалан, хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг мавқеи кучайган. Патрушев Америка йўналишида асосий музокарачига айланган.

Владимир Путиннинг ёнига Volga Group асосчиси Геннадий Тимченко қайтган (сиёсатшунослар уни 2016 йилда «фаоллиги пасайгани» учун рўйхатдан чиқариб ташлашганди). Тимченконинг мавқеи унинг НОВАТЭК эгаси Леонид Михельсон ва ака-ука Ковальчуклар билан муваффақиятли альянсидан сўнг яхшиланди.

«Роснефть» бош ижрочи директори Игорь Сечиннинг мавқеи ҳам энергетиканинг норасмий куратори сифатида мустаҳкамланди.

Аркадий Ротенберг Қрим кўприги қурилишидан сўнг мавқеини анча яхшилаб олди ва йирик инфраструктура лойиҳаларининг имтиёзли пулратчиси ҳисобланади, деб ёзади сиёсатшунослар.

«Ростех» раҳбари Сергей Чемезов ва мудофаа вазири Сергей Шойгу мудофаа ва ҳарбий саноат мажмуасини бошқармоқда.

Москва мэри Сергей Собянин йирик пойтахт агломерацияси ривожланиши учун жавобгар, деб ёзади сиёсатшунослар.

«Минченко Консалтинг» фикрига кўра, президент доирасидан Вячеслав Володин чиқиб кетди ва «Сиёсий бюро2.0»га номзодга айланди.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди 23 мар, 23:30
  • Миллиардер оталарнинг эркатой қизлари (фото) 03 окт, 18:14
  • Эронда иккита террорчилик гуруҳи зарарсизлантирилди 22 ноя, 18:12
  • Россияда улкан жарликлар пайдо бўлмоқда 29 мая, 14:28
  • Россиянинг “Протон-М” ракетаси Забайкалье ўлкаси ҳудудига қулаб тушди 17 мая, 19:13
  • Time журнали Путиннинг ёшлигидаги суратларни эълон қилди 21 апр, 19:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар коронавируснинг хавфли асоратлари аломатларини маълум қилишди 04 дек, 00:06 230
  • Шавкат Мирзиёев: Ҳисобот учун эмас, натижа учун ишлаш керак 03 дек, 23:35 328
  • 500 минг долларлик тўй: «Дунё гўзали» Приянка Чопранинг никоҳ оқшоми қандай ўтган? (фото) 03 дек, 22:55 545
  • Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди 03 дек, 22:20 763
  • Хитой Ойнинг бир қисмини олди (видео) 03 дек, 21:45 918
  • Зидан қачон истеъфога чиқарилиши маълум бўлди 03 дек, 21:13 793
  • 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди 03 дек, 20:39 653
  • Наманганда сейфни ўмарган 60 ёшли аёл қўлга тушди 03 дек, 20:08 640
  • Юрий Саркисян: Ҳаммасига "Нефтчи"нинг ўзи айбдор, агар ютишни истаганида "Турон"га ҳеч қандай имкон қолдирмасди 03 дек, 19:30 703
  • "Женоа" клуби Элдор Шомуродовни табриклади 03 дек, 19:00 1 347
  • Озарбойжон илк марта Қорабоғ урушидаги йўқотишларини очиқлади 03 дек, 18:26 856
  • Руслан Давлетов: «Чеклашга жуда устамиз, буни жудаям зўр уддалаганмиз» 03 дек, 17:45 743
  • Бўлимлар