«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 19:46
ЎЗO‘Z

Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда

05 июн, 00:10 2 218 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда Грециянинг Берлиндаги элчиси Германия ташқи ишлар вазирлигига нота топширди. Унда Греция ҳукумати Германия томонини Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида етказган зарари учун ҳарбий репарация ва товон тўлаши борасидаги масалани ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлашга чақирган, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Маълум қилинишича, Грециянинг даъволари Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида мамлакат ва унинг халқига етказилган зарарни қоплаш, немис босқинчилиги қурбонлари ва уларнинг авлодларига нисбатан ҳарбий репарациялар, оккупацион заёмни ва мамлакатдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган археолог ва бошқа маданий бойликлар билан боғлиқ.

Греция парламенти 17 апрель куни ҳукуматга Германиядан Иккинчи жаҳон урушидаги етказган зарари учун 309,5 миллиард ва Биринчи жаҳон урушидаги зарари учун 9,2 миллиард евро ҳарбий репарация тўлашини талаб қилиш топширилган резолюцияни қабул қилди. Шу билан бирга, Греция одамларнинг ўлими ва ногирон бўлиб қолганлиги учун товон тўлови миқдорини 107,2 миллиард евро деб баҳоламоқда.

Партиялараро комиссиянинг маърузасига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Греция 558 минг фуқаросидан айрилган, 880 минг киши ногиронга айланган. Ўша пайтда 7,335 миллион кишини ташкил этган мамлакат аҳолисининг 19,7%и уруш қурбони бўлган.

Германия Афинанинг барча талабларини рад этмоқда. Немис амалдорларининг сўзларига кўра, Германия 1960 йилда 115 миллион марка тўлаб ўз мажбуриятларини бажарган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Польшада Германия президенти Иккинчи жаҳон уруши учун узр сўради 01 сен, 18:00
  • Туркиялик ҳарбий Грецияга қочиб, сиёсий бошпана сўради 14 авг, 10:42
  • Германия Россиядан Иккинчи жаҳон уруши пайтида олиб кетилган маданий бойликлар қайтарилишини сўради 21 дек, 18:12
  • Туркия ҳарбий самолётлари Греция ҳаво чегараларини бузиб кирди 02 фев, 19:11
  • Греция бошпана сўраган исёнчиларни қабул қилмади 17 июл, 13:18
  • Германия Грецияни евроҳудуддан чиқариб юборишга уринмоқда 20 фев, 21:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 0
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 0
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 0
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 55
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 105
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 102
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 186
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 146
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 175
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 254
  • Россиядан Италияга борган футболчилар ортга қайтади! Шомуродовчи? 24 окт, 13:08 348
  • Шомуродов "Наполи"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими? 24 окт, 12:46 302
  • Бўлимлар