«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:29
ЎЗO‘Z

Қандай қилиб 5 дақиқада дам олиш мумкин?

28 мая, 00:05 4 083 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай қилиб 5 дақиқада дам олиш мумкин? Танангизни тез бўшаштиришни ўргансангиз, ҳорғинлик ҳам, стресс ҳам ва бошқа касалликлар ҳам сиз учун қўрқинчли бўлмайди.

Танг қилиб қўювчи стресс
Стресс ва чарчоқ ҳар доим нохуш жисмоний туйғулар ва танглик билан боғлиқ. Бу бўйиннинг қотиши, елкаларнинг қисилиши, жағларнинг жипслашиши ва қўлларнинг маҳкам сиқилиш ҳолатидир. Шунинг учун танани бўшаштиришни ўрганиш жуда муҳим.

Севимли жойингизни тасаввур қилинг
Кўзларингизни юминг. Сизга энг кўп ёқадиган жой ҳақида ўйланг. Бу шовқин бўлмаган , тинч жой бўлиши керак. Шундай жой ҳақида икки ярим дақиқа ўйланг. Тасаввур қилинг, масалан сиз шаффоф сувли ҳовузда чўмилаяпсиз. Ёки кузги ўрмонни, далани, дарёни кўз олдингизга келтиринг.

Сиз салбий ҳиссиётни ёқимли туйғуларга алмаштиришингиз, кераксиз ташвишларни сиқиб чиқаришингиз керак.

Нафас олиш
Нафас олиш – бу тўғри бўшаштиришнинг асоси ҳисобланади. Биз турли ҳолатларда турлича нафас оламиз. Шунинг учун ҳар доим бу жараённи кузатишимиз зарур. Агар нафас олишни назорат қилишни ўргансангиз, унда сиз ўзингизни ҳам назорат қила оласиз.

Сизни тинчлантирадиган энг оддий машқ: бир неча марта чуқур-чуқур нафас олинг ва чиқаринг. Буни иложи борича секинроқ, шошмасдан бажаринг.

Таранглашиш ва бўшашиш
Навбати билан юз, бўйин, қўллар, қорин, товон мушакларини таранглаштиришни бошланг. Кейин бу мушакларни яна бўшаштиринг.
Ҳамма мушакларни бир вақтда таранг қилишга, «тош»га айланишга, бир неча сониядан кейин эса бўшаштиришга ўриниб кўринг.

Мева енг
Мазали мева саноқли дақиқаларда кайфиятни кўтара олади. Агар сиз борадиган жойингизда ҳаяжонланишга тўғри келадиган вазиятлар бўлишини олдиндан билсангиз, ўзингиз билан яхши кўрган мевангизни олинг. Уни стресс пайтлари енг.

Зарaрли озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан воз кечиш зарурлигини эсингизда тутинг. Ёғли, шўр ва ширин егуликлар стрессни кучайтиришга ёрдам беради. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 88
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 372
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар